Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилоятида “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИН | 5tashabbus_maktabda

Сурхондарё вилоятида “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ.

Термиз шаҳрида “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаси вилоят финал босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни тантанали равишда тақдирлаш маросими “Ёшлик ва спорт байрами” сифатида ўтказилди.

Маълумот учун: 1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук,
2-ўрин телевизор, 3-ўрин велосипед ва 1-2-3-даражали медаль, диплом ва кубок, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчи-тренерлари спорт экипировкалари билан тақдирландилар.

Ушбу нуфузли спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган умумжамоага Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тура Абдиевич томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий совғаси “Damas” русумли автомашинаси топширилди.

Oʻzbekiston "Yoshlik" jismoniy tarbiya va sport jamiyati Markaziy kengashi matbuot xizmati
Telegram | instagram | facebook