2023-04-25 06:24:49
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам менга бундай дедилар: "Эй Оиша, ҳар куни кечаси қуйидаги тўрт хайрли ишни қилмасдан ухлашга ётма:
1. Қуръони каримни хатм қил.
2. Менинг ва бошқа пайғамбарлар ва набийларнинг шафоатларини қозон.
3. Барча мўминларни ўзингдан хушнуд эт.
4. Ҳаж амалини бажар.
Шунда мен таажжубланиб сўрадим: Ё Расулуллоҳ, бир кечада шунча амални бажариб бўладими?!
Шунда у зот соллалоху алайхи васаллам табассум қилдилар ва дедилар: Эй Оиша, булардан кўра осон иш бор эканми?
- Ҳар куни кечаси бир марта "Фотиха" вa уч марта "Ихлос" сурасини тиловат қилсанг, Қуръони каримни тўлиқ тиловат қилган савобига эришасан.
- Барча пайғамбарлар ва набийларга салом ва салавот йўлласанг, уларнинг шафоатига ноил бўлган бўласан.
- Аллоҳдан барча мўминлар учун мағфират сўрасанг, уларни хушнуд қилган бўласан.
- "Субханаллоҳи ва биҳамдихи ва лаa илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку лаҳул ҳамду ва ҳува аълаа кулли шайьин қодийр" деб тасбеҳ айтсанг, ҳаж қилганнинг савобига эришасан!
t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
1 view03:24