2023-04-14 05:16:10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Янги Ўзбекистон” массивларида 305 та янги кўп квартирали уй-жойлар қурилади
Фармонга кўра,
2023 йил 1 майдан:
қурилаётган
кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;
2025 йил 1 январгача
айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини (жадвалда келтирилган) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига
Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори,
бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори,
қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади. Бунда:
компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг
5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;
кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун
2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;
кафиллик ва компенсациялар бериш учун
майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг
камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.
Қарорга кўра, 2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида
(38 та) жами
837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари
(ҳарбий хизматчилар) учун
4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.
Фармонга кўра,
“Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга оширилади.
@Bekobodhayoti
1.8K viewsedited 02:16