Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ! • Болам, мен қариб, шундай ва | Бекобод ҳаёти | Аллоҳ панохида асрасин сизни!

#ибрат

БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!

• Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
• Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
• Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.
• “Кучлигим онам” денг.
• Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
• Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
• Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни букиб қўймасин.
— Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
— Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
• Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
• Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
• Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
• Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
• Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
• “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!
• Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз менга бахтлар улашади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради.

Ин шаа Аллоҳ!

@bekobodhayoti