Get Mystery Box with random crypto!

Бекобод туманида кетма кет 5 кун газ таъминоти ўчади. 'Бекоб | BEKOBOD OYBEK

Бекобод туманида кетма кет 5 кун газ таъминоти ўчади.


"Бекободтумангаз" бўлими сизга шуни маълум қиладики, Ҳудудгаз Тошкент " ГТФ томонидан тасдиқланган газ ҳўжалигини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлашда газ қувурларни босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш жадвалига асосан Бекобод тумандаги барча аҳоли ва улгуржи табиий газ истеъмолчиларини бир меёрида табиий газ билан таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 август кунидан 2022 йил 5-август кунига қадар Бекобод туманидаги ер остида зичликка синаш ва қувурларни тозалаш ишларини бажарлиши муносабати билан Бекобод тумандаги барча ҳонадонларда 27648 та аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларга табий газ таъминоти бериш 2022 йил 1-август куни соат 07:00дан 2022 йил 5 август куни соат 17:00га қадар тўҳтатилади

Газ қувурларида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларга газ таъминоти етказиб берилади.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати