Get Mystery Box with random crypto!

ОГОҲ БЎЛИНГ! Сўнгги вақтларда ўзларини 'Фавқулодда вазиятлар | BEKOBOD OYBEK

ОГОҲ БЎЛИНГ!

Сўнгги вақтларда ўзларини "Фавқулодда вазиятлар ходими" ёки "пожарныйданмиз" деб таништириб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан асоссиз пул талаб қилаётган "шахслар" учраб турибди. Айниқса, фуқароларни ҳам мазкур жараёнда ҳуқуқларини яхши билмаслиги боис улар сўраган миқдордаги пулларни тақдим этишлари ачинарли.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексиниг 168 моддаси (“Фирбгарлик”) билан таснифланади.

Ҳурматли фуқаролар!

Сизлардан маълум миқдордаги пул эвазига шубхали бланкалардаги далолатнома, баённома расмийлаштириш каби ҳаракатларни амалга оширмоқчи бўлса ҳамда улар эгнида ноодатий хизмат кийими ёхуд сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатиб ўзларини юқоридаги "номлар" билан таништирган шахслар билан мулоқотда эҳтиёт бўлишни сўраймиз.

Сиз билан ҳам шу каби вазият содир бўлса, 101, 102 Ишонч телефонига хабар беришингизни сўраб қоламиз, ОГОҲ БЎЛИНГ.

Бекобод тумани ФВБ.