Get Mystery Box with random crypto!

ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ Савлат тўккан тоғинг бўлмас, Яшнаб т | @BekalarUchun

ОТА-ОНАНГ ЎТГАНДАН СЎНГ

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўткандан сўнг.

Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўткандан сўнг..

Яқинларга Ҳам Улашинг

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g