Get Mystery Box with random crypto!

Ҳошимжоннинг сизлаб, ҳурмат билан гапиргани бежиз кетмади.Манс | @BekalarUchun

Ҳошимжоннинг сизлаб, ҳурмат билан гапиргани бежиз кетмади.Мансур бир қадар жаҳлидан тушди, ҳеч бўлмаганда, Ҳошимжоннтнг гапларини охиригача тинглашга қурби етди.
Ҳошимжон чўнтагидан сигарет чиқариб, бирини Мансурга узатди, иккинчисини лабига қистирди.Кейин зажигалкасини чиқариб, аввал Мансурнинг кейин ўзининг сигаретасини ўт олдирди. Дўкон чеккасидаги ўриндиқларнинг бирига ўтиришди. Ҳошимжон гапини давом этди...
-Биламан, аввалги турмуши ўхшамаган экан.Акаси бўлгач, сизнинг менга муносабатингизниям тушунаман.Хавотирланаяпсиз.Бу сафар алданиб қолмаслигини истайсиз..
Буниям тушуниб турибман. Аммо, амин бўлинг.Қаршингиздаги одам сиз ўйлаганчалик енгилтак, ҳаволи, аҳмоқ биримас..Бошим теккан деворларгача ёрилган менинг... Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси омонатлиоини уни қадрлаш лозимлигини, суйган инсонини аяш, асрашни ўрганганман... Хотиним билан ўғлимни қабрга қўёлмадим.Реанимацияда эканман.Ўша, автоҳалркат пайтида маст эдим.Уларнинг ўлимига ўзим сабабчи бўлганимни ҳеч кечиролмайман.Ўшандан буён ҳар битта дақиқам афсус билан, пушаймон билан ўтяпти... Улар билан бирга ҳалок бўлганимда тўғрироқ бўларди.Аммо, Худонинг менга яна синовлари кўп эканки, ҳозиргача яшаяпман. Энди айтингчи, икки йил тўшакка михлариб ётган, ўлимнинг оғзидан қайтган, бирмас, икки марта операция ўтказган бири, ўз ҳаётини, суйганларини таҳликага соладими? Ўзининг, бошқаларнинг туйғуси билан ўйнашадими? Ҳаётига бефарқ бўладими?!

-Ўқ нишонга бориб тегди.Мансур бўшашди.
-Билиб қўйинг, жияним сизнинг ўғлингиз эмас, буни англагач сиз жуда қийналасиз.Армонингиз ортади, аввалгидан баттарроқ қийналасиз... Шу сабабли, бу эртакни бошламай битирганингиз тузук.
-Биламан, қонимиз бошқа, аммо жонимиз бирга ўхшайди.. Ниятим жиддий менинг. Ҳеч кимни алдаш хаёлимгаям келмаган.
Бир сигатет ёниб бўлгунча ўтган фурсат ичида Мансурнинг фикри ўзгарди.Афсус билан бошини чайқади.
-Аввалги турмуш ўртоғи... Мараз бир кимса эди.Синглим мактаб ўқувчиси ҳолида ҳомиладор қолди.У эса бекинди.Ўз қилмишига жавоб бермади.Кўп изладик.Топиб, ўзимиз уйлантиришимизга, буям етмагандай, ўз уйимизга олиб келиб яшатишимизга тўғри келди.У хўрознинг яшашга уйи ҳам йўқ экан... Бу, фақатгина синглимнинг обрўсини қўриқлаш учун бўлган ишлар... Менга қолса... уни вояга етмаган ёш қизга тажовуз қилгани учун қаматиб юборишимиз керак эди.

Одамлар, маҳалла-кўйдан уялдик, истиҳола қилдик. Момом билан аям, холам рози бўлишмади... Қизнинг номусини қутқаришимиз керак дейишди... Аммо, Худо бор экан, бир йилга қолар-қолмас, ўзи кўз кўрсатди. Қамалиб кетди.Уёқдаям ўзидай каллакесарлар бошига етишди... Аммо, ўша бир йилда қилганлариям озмас.Аям ўша сабаб уйдан кетдилар...
-Аянгиз, Нега?
-Ээ, бунинг тарихи узун, ёзсанг китоб бўлади... Ойим биз ёшлигимизда вафот этганлар.Дадам бирига уйланганди.Ёшгина, гўзал, лўппи, ажойиб, ор-номусли аёл эди.Дадам афғонга бензин таширдилар... Мошиналари билан ёниб кетганлар... Ая шундан сўнг ҳам бизнинг ёнимизда қолаётган, бизга оналик қилаётганди... У мараз аяга тажовуз қилмоқчи бўлган.Ая зўрға қочиб қутилган... Буни менам кейинчалик, аядан эшитдим...
Хуллас, синглимни мана шундай пасткаш биридан қутилганига шукр қиламан...
Ҳошимжон ўзи ҳақидаги бу аччиқ ҳақиқатлардан тошдай қотиб қолди...
-Ммм-дааа.Ростдан мараз бири экан... Қамалди денг...
-Қамалди.Мафиячиларга ўралашиб қолган экан, қамоқда ўлдирворишди... Худодан топди...
-Аммо... Мен унақа бири эмасман. Ҳали секин-секин таниб оласиз.Мана рақамим, истаган пайтда менга қўнғироқ қилишингиз мумкин.Агар тўйингизга бирон ёрдам зарур бўлса, бемалол айтаверинг... Ашхободда бизнесим бор, ҳал қиламиз...
-Тўй ҳақидаям эшитдизми?
-Умиджон айтди, болаларни биласиз-ку, тўйга ҳаммадан кўпроқ болалар ҳавасманд бўлишади.
Унинг гапларига икки томон ҳам кулишди..
-Ростдан-ей, куёвнинг ҳали сарпаси тайинмасу, жияним қурмағур
тоғамнинг тўйига кийишга костум-шим оберинг деб тутган.- бу ҳазил яна кулгига сабаб бўлди.