Get Mystery Box with random crypto!

- Мастииир , менга қолса ёмон бўлсин дейман-ми ? Ўзингни шунақ | @BekalarUchun

- Мастииир , менга қолса ёмон бўлсин дейман-ми ? Ўзингни шунақа вақтингни бир эслагин- а ?! Ўша вақтларда лоақал газ бўлмаганди- ку , хонадонимиз-да? Кўмир ташиб печка ёқардик , овқатларни ўчоқда пиширар эдинг, камига сигир ҳам соғгансан .

Сен ўшанда ...

Бирор марта "уф" демагансан .

Ҳозирги келинларга эса ... Эй майли қўй ...

- Насиб қилса Ҳилола унақа ёмон келин бўлмайди . Ҳали бироз ёш ва нозикроқ- да. Аммо вақт ўтиши билан измимизга тушиб кетади, - Мастура опа шундай деб мавзуга хулоса ясаган бўлди ва гап измини бошқа тарафга бурди ,-
бугун ишга бормайсизми , дадаси ?

-Бормасам бўлмайди. Тўй баҳона анча ҳисоб - китобли ишлар йиғилиб қолган , - у шундай деб аёлига саволомуз боқди ,- нима учун ишга бориш , бормаслигимни сўраяпсан , ўзи ? Ёки у- бу нарса керакмиди ?

Мастура опа жилмайди:

- Йўғ-ей , ҳамма нарса бор. Шунчаки уйда қолсангиз тушликка озроқ суюқ овқат солсаммикан дегандим. Танингиз яйраб ичардингиз- да . Ношукрчилик бўлмасин- у , кейинги кунларда тинмай қуюқ овқат еявериб ошқозон ҳам бироз қийналиб қолгандек бўлди.

- Онаси , сен таом пишириб мени кутар экансан, албатта келганим бўлсин, - Мирсаид ака юзига фотиҳа тортиб дастурхонидан турар экан , аёлига тегишди ,- Маскопдан нима обкелай ?

Мастура опа ёшлик йилларида қўйилган машҳур "Қутлуғ қон" видеофильмидаги сўзларни эшитиб кулиб юборди .

- Ўзингиз соғ - саломат келсангиз бўлгани . Бошқа ҳамма нарса бор. Фақат ...

- Нима фақат ? - остонага етай деб қолган Мирсаид ака ўгирилиб сўради.

- Жоон , дадасиии , илтимос кўчадан келганда ваҳима билан сигнал чалиб келманг . Махалладаги аёллардан жуда уяляпман. Ахир чўлда эмас,аҳоли зич яшайдиган жойда яшаймиз . Бировга ёқади , бировга йўқ ...

- Мени бировлар билан ишим бўлмаяптими, бировларнинг ҳам мен билан ишлари бўлмасин , хўпми ? - Мирсаид ака остонада туриб қолди, - шу сигнал чалганимни кимга нима оғирлиги тушяпти ?

- Кеча бироз кўпроқ "бип- бип"латганингизга қўшни аёллар менга худди ола қарагандек бўлишди- да. Ҳозир сиз қайнота , мен қайнона унвонига эришган бўлсак ? Рости ҳам уят бўлади- да , дадаси ...

- Менинг ҳеч қандай уят билан ишим йўқ. Машина меники , дарвозанинг олди мени , дарвозани очадиган аёл эса жуфти- ҳалолим. Одамлар ҳам ўзини эпласин...

Мирсаид аканинг лов этиб жаҳли чиқиб кетди . Бироқ Мастура опа унга қарши лом- лим демай айбдордек турганлиги учун тезда ғазабдан тушди.

- Мастииир... - деди у оғир хўрсиниб , - биласанми мен сигнални атайдан шунақа қилиб чаламан. Одат бўлиб қолган. Нима учунлигини айтайми ? Сабаби мен сигнал чалсам сен уйдан бамисли офтобдек бўлиб югургилаб чиқиб келиб мени кутиб оласан. Мен айнан сен дарвозани очиб кутиб олишингга шунчалар мастман- киии... Сен бўлганинг учун рўзғорим файзли , ишим унумли , кунларим тотли , лаҳзаларим ҳаловатли...

Сен бемор бўлиб касалхоналарда хафталаб қолиб кетганингда мен уйга шунчалар ҳувиллаб қайтар эдим- ки , ҳар бир хона гўёки "ютаман" дерди. Кўпинча дарвоза олдига келганда қўлим машина сигналига етган вақтда беихтиёр бўшашиб кетардим. Кутиб олгувчим уйда бўлмаганлиги учун шунчалик кўнглим шунчалик вайрон бўлар эди- кии...
Энди айт- чи ? Сенга таънали назар билан боққанлар мени кўнглимдан ўтганини билишадими ? Нима учун кўчадан "тўпалон" қилиб келганим сабабини англай оладиларми ?

Мастииир , нима дейсан шунга ?!

Мастуранинг кўзларида ёш ҳалқаланди :

- Сизга бир гап гапириб бўларкан-ми ? Ҳеч нарса демайман.

Аммо Аллоҳимга айтарим бор...

Мени сизга керакли ва азиз қилиб , юлдузимни иссиқ кўрсатгани учун "Ўзингга беҳисоб шукр" дейман.

Майли дадаси , ишга яхши бориб келинг...

Мастура эрини ишга кузатиб қўяр экан юрагида бир нарсага қарор қилиб қўйди