Get Mystery Box with random crypto!

КИМ САБРЛИ?! Сўрашса сабрли аёлми эркак. Эркаклар биз дея кў | @BekalarUchun

КИМ САБРЛИ?!

Сўрашса сабрли аёлми эркак.
Эркаклар биз дея кўкрак керади.
Ҳаттоки бир зумга қурмасдан хаёл.
Аёллар сабрсиз дея кулади.

Ҳаммани дунёга келтирган аёл.
Сабрла тўққиз ой кўтариб юриб.
Аёлни устидан мазах қилгунча.
Қани ўзинг, бола кўргинчи туғиб.

Онангни авайла кўтар бошингга.
Дуо ол қўшилсин ёшлар ёшингга.
Аёлинг авайла кунгли тўлади.
Бир умр вафоли ёринг булади.

Синглингни аҳволин сўрагин ҳар кун.
Ундан бахтли инсон бўлмас ўша кун.
Она қизим дея эркала қизинг.
Севинчдан иккита қилмайди сўзинг.

Аёлни қалбини оғритманг асло.
У сизни фойданггиз ўйлайди доим.
Ақл ўргатма деб бермангиз азоб.
Ҳар бир қилмишингиз кўрар Аллоҳим.

Аёл сабр қилар кутар келишингиз.
Йулингизга интизор бўлиб кўзлари.
Аллоҳдан бахт сўраб инсофлар тилаб.
Ичи йиғласаям кулар юзлари.


Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Аёлнинг ўрнига қўйиб ўзингиз.
Ўчир овозинг деб бақириб унга.
Ўтмай қолганида бирор сўзингиз.

Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Онанггиз ўрнига қўйиб ўзингиз.
Емаю едириб киймай кийдириб.
Алла айтиб ухлатиб силаб юзингиз.

Ўйлаб кўрдингизми бир зумга тўхтаб.
Қизингиз ўрнига қўйиб ўзингиз.
Дадам қайда дея мўлтирар кўзи.
Дейдики совғамас келсинлар ўзи.

Ўйлаб кўринг қани бир зумга тўхтаб.
Ўзингни қўйишни ёринг ўрнига.
Бегона аёллар кўнглини овлаб.
Ҳаром танла келсанг ёринг қўйнига.

Юзта ўйнаш топсанг ёш қарисидан.
Биргина аёлинг ўрнини босмас.
Куни келиб қочар ўйнашлар бари.
Ёлғизгина аёлинг, бил сендан қочмас.

Пул омад ёшликлар бари ўткинчи.
Фақат оиланггина сани тарк этмас.
Бойлигинг ҳам кетар, кучинг ҳам кетар.
Билсанг вафо қилиб аёлинг кетмас.

Бошингга тушганда кулфат ногоҳон.
Биринчи тепангда онанг йиғлайди.
Бир жойинг оғрибу ётсанг тўшакда.
Бошингда парвона ёринг йиғлайди.

Синглингни ҳолидан олмасанг хабар.
Акам меҳрсиз деб синглинг йиғлайди.
Меҳрингга зор бўлиб қолганда қизинг.
Ич-ичига ютиб қизинг йиғлайди.

Аёлларнинг сабри тошдан ҳам қаттиқ.
Қанча азоб берсанг чидар барига.
Аёллар бор ғамин ютар ичига.
Аёллар йиғлайди фақат қадрига.

???

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g