Get Mystery Box with random crypto!

​​Уйланмоқчи бўлган йигитлар учун Alimoff дан маслаҳатлар. Ал | Bᴇɢɪᴍᴏғғ's ʙʟᴏɢ

​​Уйланмоқчи бўлган йигитлар учун Alimoff дан маслаҳатлар.

Албатта мен миллиард йил яшаб, ҳаёт маъносини тушуниб, метафизик оламни кашф қилиб, фикрлаш парадигмаларининг барча босқичларидан ўтиб комиликка эришган донишманд эмасман. Бу маслаҳатлар абсолют ҳақиқат бўлишга даъвогар ҳам эмас. И так бошлаймиз:

1. Шошилма.

2. Молиявий аҳволинга қара. Ўтириб вазиятни тасаввур қилиб кўр. Агар хотининг ҳомиладорлигида бирор нарса егиси келиб қоладиган бўлса, сен ота онангдан пул сўрамасдан шуни келтириб беришга қодирмисан? Фарзандли бўлсанг унинг кийим кечаги, кашаси, памперси хуллас ҳамма харажатини ота онангсиз ва бировдан қарз олмасдан эплай оласанми? Шу саволларга жавоб топ.

3. Брат, ўзинг тенгқур қизни севма. Бизда қизларни эрта турмушга бериб юборишади. Жуда кўп одамларни биламан синфдошини севган лекин бола 2 банддаги саволларга ҳа деб жавоб бера олмаган пайтда у қизларни узатворишади. Агар иложи йўқ севсанг, у ҳам сени севса бу учун кураш. Севги аслида реалистлар учун бачкана нарса бўлиб туюлгани билан у буюк мотиватор.

4. Хечқачон қарзга уйланма. Агар қарз ҳавола қилиб уйланадиган бўлсанг тўйдан кейинги ширин дамлар ўрнига, қарз тўлаш каби ишга бошингни тиқиб оласан. Тўйга овер дохрена пул сарфлашинг шарт эмас. Майли кушли санъаткор чақирма, 1000 кишига ош берма. Оддий ихчам қилиб тўй қил. Катталар билишади, ўша уйланган пайтимизда тўйи ихчамгина бўлган Ғишматни ҳам миллионларни сарфлаган Эшматни ҳам тўйини хозир хечким эсламайди. Тўй бир кунда ўтади кетади. Ортиқча пулинг бўлса ўзинг, хотининг фарзандларингни таълим олишига тик. Қарзга эса хечқачон уйланма, токи дарвозанга "қарзингни қайтар хорами" деб ёзиб кетишмасин.

5. Келин танлаш. Бу жуда ахмоқона иш, одам буюммаски айланиииб юриб танлаб юргани. Ишон, любой одамни "ўзини одами" бўлади. Сен буни ҳис қиласан, у сени нигохларингдан тушунади нима хоҳлашингни, у сен гапирмаганингда жим туришни билади, қачон сени ёлғиз қолдиришни, қачон кўнглингни кўтаришни билади. Шунинг учун умр йўлдошни ақлинг билан эмас, қалбинг билан топ.

6. Уйдаги гапни кўчага ташима. Айрим эшакмиялар бор, оиласидаги муаммоларни, муносабатларини чойхонада ҳам айтиб ўтирадиган. Сен бундай бўлма, сен эркаксан сен муаммо ечувчисан тушуняпсанми? Сен нолийдиган одаммассан, шунчаки муаммони оласан ва ечасан! Биз эркаклар муаммо ечувчилармиз, бутун умримизни мазмуни муаммоларни бартараф қилиб яхши яшашга интилишдан иборат. Оилавий масалаларда ота-онангдан бошқадан маслаҳат сўрама. Раз уйландингми, катта ҳаётга қадам қўйдинг энди "Бахтииии ўйнагани чиқасанми" деган ҳаёт тугади. Нолима, ёрдам кутма, муаммони еч. Билмиман йўлини топ. Йўл қабрдан ортга йўқ холос.

7. Уни бахтли қил. Қара бро, ўша қиз ҳам, уни ота онаси ҳам не умидлар билан бутун умр тарбиялаган қизини сенга ишониб беришяпти. Ўзимни қизимни ўйлайман қанча меҳр бериб, яхши кўриб дунёларга ишонмаслигимни. Так вот, ўша қиз ҳам кимгадур шундай азизи, буни албатта ота бўлиб тушунасан. Сен уни бахтли қил. Камчилигини тарбияла, лекин онанг унга танбех берса аралашма, секин мен анақа футболим бориди деб йўқал. Чунки онанг унинг ҳам онаси, тарбиялайди. Ўзингни хақиқий эркакман деб хисобласанг, сенга ишонилган инсонни бахтли қил.

Барчангиз бахтли бўлинг!

Каналга уланиш @nurbekalimov