Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАГИМГА ЯҚИН ОДАМЛАР Балким укам, балким оғамсиз, Ё амак | Бахтли Оилам 💝

ЮРАГИМГА ЯҚИН ОДАМЛАР

Балким укам, балким оғамсиз,
Ё амаки, ёки тоғамсиз.
Сиз борсиз-ки ўтарман ғамсиз,
Юрагимга яқин одамлар!..

Синглим дейми дилим порасин,
Дарди бўлса, топай чорасин.
Менга меҳр билан қарасин,
Юрагимга яқин одамлар!..

Опаммисиз ёки кеннойим,
Холам, аммам - талпинган жойим.
Кўнглим тўлар сиз билан доим,
Юрагимга яқин одамлар!..

Қани онам бўлсайди ҳаёт,
Қани отам юрсайди соғ, шод.
Татимайди уларсиз ҳаёт,
Юрагимга яқин одамлар!..

Дўстларим бор - қадрдонларим,
Меҳрибондан меҳрибонларим.
Садқа бўлсин сизга жонларим,
Юрагимга яқин одамлар!..

Бордирсиз-ки, бахт менга ҳамроз,
Сизни қанча эъзозласам оз.
Кўнглингизга кўнглим поёндоз,
Юрагимга яқин одамлар!..

Акрамжон АЗИЗОВ

Оила даврасида кузатамиз
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh