Get Mystery Box with random crypto!

Бахтиёр Рахмонқулов

Telegram kanalining logotibi baxtiyorrahmonqulov — Бахтиёр Рахмонқулов Б
Telegram kanalining logotibi baxtiyorrahmonqulov — Бахтиёр Рахмонқулов
Kanal manzili: @baxtiyorrahmonqulov
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 477

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-03-08 04:25:42 Қуръони каримнинг 35 та сура ва 100 дан ортиқ оятида аёл сўзининг ишлатилиши ва суралардан бири айнан “Нисо” яни “Аёллар” деб номланиши ва унда аёлнинг мавқеи, унинг ҳаётдаги ўрни, ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши аёлларга бўлган эътиборнинг ёрқин мисолидир...

Аллохнинг амри ила ер юзига тушганларидан кейин Одам Ато ва Момо Хаво куплаб фарзандлар курдилар. Ривоятларда келишича, Момо Хаво хар сафар бир угил, бир киз тугар эдилар. Уша пайтдаги имконлар хисобга олиниб, биринчи жуфтликдаги угил-кизлар иккинчи жуфтликдагилар билан оила куришлари мумкин эди. Шу тарика ила одам зоти купайиб борди. Шундан бошлаб инсон ота-онадан тугилиб, купаядиган булди.....
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман” (Имом Термизий ривояти)...

Байрам муборак.
101 views01:25
Ochish/sharhlash
2023-03-07 17:30:19
Фаришталар тилида байрам табриги......
https://t.me/BaxtiyorRahmonqulov
302 views14:30
Ochish/sharhlash
2023-03-07 17:18:28
Ажойиб сатиригимиз Аркадий Райкин айтганидек....
Байрам муборак бўлсин
https://t.me/BaxtiyorRahmonqulov
262 views14:18
Ochish/sharhlash
2023-03-07 17:08:52
Байрам муборак бўлсин
https://t.me/BaxtiyorRahmonqulov
288 views14:08
Ochish/sharhlash
2023-03-06 08:59:27 Доналд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари учун ўзининг ташвиқот кампаниясини бошлаб юборди.

Унинг чиқишлари, асосан, амалдаги президент Байденнинг сиёсатига, қилаётган сиёсий хатоларига, шунингдек, ҳозирда одамлар онгида ўзини яхшироқ кўрсата олиш учун мумкин бўлган энг эффектив, реал ҳолат Украина урушига қаратган.

У ўзининг бугунги чиқишларида Буш даврида Россия Грузияга ҳужум қилганини, Обама даврида Қрим Россия қўлига ўтганига, Байден даврида улар ҳамма нарсани олмоқчи бўлаётганини айтиб ўтди. Унинг даврида эса ҳеч қандай бунақа таҳдид бўлмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Агар у президент бўлганида, бу уруш бўлмаслигини такрор-такрор айтди ва агар у президент бўлса бу урушни бир кун ичида тугатишини айтиб ўтди. Шундан сўнг ўйлаб қоласан, ҳақиқатдан ҳам Трамп президентлиги даврида Россия таҳдиди ҳар доимгиданда камайган эди, нисбатан тинч даврлар эди, «нега Трамп президент бўлмаслиги керак?», деб. Трамп ажойиб нотиқ ва чиқишлари билан ўз тарафдорларини кенгайтира олувчи инсон.

Кейин у даврида нималар бўлганига қизиқа бошлайсиз. У даврида Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари у ерни тар этди, узоқ йиллик миссия якунланди. Тўғри, мағлубият билан. Сомалидаги АҚШ ҳарбийлари олиб чиқиб кетилди. Шунингдек, Суриядаги ўз ҳарбий қисмларини ҳам АҚШъга қайтарди, ўзи эга қисмини Туркияга қолдирди. Хитой билан муносабатлар чигаллаштирилади, кундан кунга ривожланаётган Хитойга нисбатан сиёсат қаттиқлашитирилди. Хитойга нисбатан санкциялар жорий қилинди, чунки, АҚШъга қудратли иқтисодга эга рақобатчи давлат керак эмас эди. АҚШънинг Хитойга бундай сиёсати албатта америкаликларга ёқиши табиий эди. Байденнинг бу борада Трамп сиёсатини давом эттиргани эса АҚШ учун бу юриш фойдали бўлганини кўрсатиб берди. Тўғри, у президентлиги даврида бир қанча хатоларга йўл қўйди, лекин, бундай хатолар барча давлат раҳбарларида учраб туради.

Ҳозиргача сиз АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган Трамп каби жуда катта номни учратмайсиз. У билан асосий рақобатда ким бўлиши аниқмас, аммо, ишончим комилки, Доналд ушбу сайловларда катта фигура бўлади ва асосий иштирокчилардан бири бўлади, деб ўйлайман ва ўйлашимча, у қайтиши билан Россия билан муносабатлар яна илиқ даврлардаги ҳолига қайтади.

@KORAXABAR
271 views05:59
Ochish/sharhlash
2023-03-06 08:34:36
Дунёга тарқаб кетган эрсада ўзлигини йўқотмаган ўзбегимга офарин.....
Хақиқий соф ўзбакий оҳанглар шундоқ эрур аслинда........

"Темурдан сўнг хар тарафга,
Тўзиб кетган эл".. (қўшиқдан)..
https://t.me/BaxtiyorRahmonqulov
751 viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash
2023-03-06 04:53:22
Енг жаноблар, еяверинг......
Кўп овқат ейиш зарарли
301 viewsedited  01:53
Ochish/sharhlash
2023-03-06 04:08:22
Хайрли тонг..

Яримта хурмо бўлса-да садақа қилиб дўзаҳ оловидан сақланинг.....(Хадис)....
Ома бойбувани ўзиям болаларданам кўра кўпроқ маза қиворди......
1.1K viewsedited  01:08
Ochish/sharhlash
2023-03-05 14:27:46 Хулоса: Биз илм-фанни амалда қўллай олмаяпмиз.
Биласизми, келажак билимни чуқур эгаллаган жамиятларга тегишли бўлади.
Қизиқарли маълумот. Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг 57 аъзосининг бир йиллик умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион долларга бормас экан. Биргина АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 18 триллион доллар, Хитойники 12 триллион, Япония 4.2 триллион, Германия бўлса бир йилда 3.4 триллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарар экан. Биз 57 давлат бир бўлиб биргина Германиянинг ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқара олмас эканмиз.
Нефтга бой араб дунёсининг уч бой мамлакати Саудия Арабистони (643 млрд), Қатар (200 млрд), БАА (359 млрд)нинг биргаликдаги умумий ялпи ички маҳсулоти ҳажми (нефтни ҳам ҳисобга олганда) бир триллион 200 миллиард долларлар атрофидадир. Биргина Испания бир йилда 1 триллион 256 миллиард, Полша 509 миллиард доллар қийматга эга ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаради.
Хулоса, бутун дунё умумий маҳсулот ҳажмига нисбатан мусулмон дунёси жуда кам маҳсулот ишлаб чиқаради, буни остида эса илм-фаннинг қолоқлиги ётади.
Биз, мусулмонлар, агар келажак бизга тегишли бўлсин десак аввало бор эътиборимизни, илм-фаннинг, таълимнинг ривожланишига қаратишимиз керак. Фақат шу орқалигина яна биз дунёнинг энг тараққий қилган жамиятига айланишимиз мумкин, бўлмаса ҳали-ҳануз вазият ўзгармайди...
.Интернетдан.
733 views11:27
Ochish/sharhlash
2023-03-05 14:27:46 Нима учун биз — мусулмонлар тараққиётда дунёдан орқага қолиб кетдик?

Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илм-фан юксак даражада ривожланган. Мусулмон олимлари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом диёрларида илм-фан ривожланган пайтлар мусулмонлар дунёнинг энг бой кишилари ҳисобланишган. Ҳозир-чи?

Нима учун биз мусулмонлар ривожланган Ғарб дунёси олдида ожиз бўлиб қолдик?

Ушбу саволга жавоб ўлароқ Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салим ҳайратли маълумотларни тақдим қилди.

Нима учун биз мусулмонлар бунақа ожиз бўлиб қолдик?

Сўнгги маълумотларга қараганда, сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони 1 476 250 000 кишидан ортиқроқ. Ундан бир миллиарди Осиёда яшайди, 400 миллиони Африкада, 44 миллиони Европада ва 6 миллиони Америкада истиқомат қилади. Ер сайёрасидаги ҳар бешта шахсдан биттаси мусулмондир. Ҳар бир ҳиндуга иккита мусулмон, ҳар бир буддистга иккита мусулмон, ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.
Сиз бирор марта ўзингизга савол бериб кўрдингизми, нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан бунақа орқада қолиб кетдик?
Жавоб: Муаммо таълимда
Халқаро Ислом Ҳамкорлик ташкилотига 57 та давлат аъзодир. Ушбу 57 давлат ҳудудида умумий 500 та университет бор. Ҳар уч миллион мусулмонга битта университет тўғри келади. Биргина Америка Қўшма Штатларининг ўзида 5578 та университет бор, ҳар 57 000 америкаликка битта университет тўғри келади.
Шанхай Жиао Тонг университети бутун дунёдаги университетлар натижаларини солиштириб чиқди ва қизиқарли томони шундаки, дунёнинг 500 та энг кучли университетлари рўйхатида бир дона мусулмон давлатларидан университет йўқ.
БМТ берган маълумотларга кўра, христиан дунёсида саводхонлик даражаси 90 фоизни ташкил этади. Аҳолисининг асосий қисми христианлардан иборат бўлган 15 мамлакатда саводхонлик даражаси 100 фоизни ташкил этади.
Мусулмон дунёсида саводхонлик ўртача 40 фоизни ташкил этади. Аҳолиси 100 фоиз саводли бўлган бир дона ҳам мусулмон давлати йўқ.
Христиан дунёсида саводхонларнинг 98 фоизи ўрта мактабни тугатади, бизда бўлса саводхонларнинг фақатгина 50 фоизигина ўрта мактабни тугатади.
Христиан дунёсида саводи чиққанларнинг 40 фоизи Олий таълим даргоҳида ўқийди, бизда бўлса бор йўғи икки фоизи.
Нима учун биз бунақа ожиз бўлиб қолдик?
Чунки биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз, чунки биз мусулмон илм дунёсини ярата олмаяпмиз. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳар бир миллион мусулмонга 230 нафар олим тўғри келади. АҚШда ҳар миллион кишига 4000, Японияда 5000 олим тўғри келади. Бутун араб дунёсида фаолият юритадиган олимлар сони 35 000 нафар, ҳар бир миллион арабга 50 техник-инженер тўғри келади. Христиан дунёсида ҳар бир миллион аҳолига 1000 инженер тўғри келади. Мусулмон дунёси ялпи ички маҳсулотнинг 0.2 фоизини, Ғарб эса 5 фоизини илм-фанга сарфлайди.
Хулоса: Биз билим ишлаб чиқара олмаяпмиз.
1000 нафар аҳолига тўғри келадиган матбуот сони ва миллион аҳолига нисбатан нечта янги сарлавҳали китоб чоп этилиши аҳоли орасида билим қанчалик яхши тарқалишини кўрсатиб турадиган жиҳатдир. Покистонда бир кунда ҳар минг кишига 23 та газета, Сингапурда 360 та газета чоп этилади.
Буюк Британияда янги чоп этиладиган китоблар сони солиштирилса, ҳар миллион кишига йилида 2000 та янги китоб ёзилиб, чоп этилади. Мисрда ҳар бир миллион аҳолига 20 та янги китоб ёзиб чоп этилади.
Хулоса: Биз мусулмонлар орасида билимни тарқата олмаяпмиз.
Замонавий дунёда маълум бир мамлакатда илм-фан қанчалик ривожланганлигини ушбу мамлакатдан экспорт қилинадиган юқори технология воситалари сонидан билиб олса бўлади. Масалан, Покистон давлатининг бир йиллик экспорт товарларининг фақатгина 1 фоизи юқори технологияларга тўғри келади. Саудия Арабистони, Марокаш, Кувайт, Жазоирда вазият янада ачинарли. Ушбу мамлакатлар экспортининг фақатгина 0.3 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Сингапурда ушбу кўрсаткич 58 фоизга тенг.
722 views11:27
Ochish/sharhlash