Get Mystery Box with random crypto!

АКАМ БОР Менга доим омад ёрдир, Меҳри менга кўз тумордир, | ЖАННАТИМ ОНАМ ДАВЛАТИМ ОТАМ 💖

АКАМ БОР

Менга доим омад ёрдир,
Меҳри менга кўз тумордир,
Эй ёронлар ёнгинамда,
Оқибатли ака бордир.

Қайда бўлса ғамим уйлар,
Ташвиш қилиб камим уйлар,
Дардим айтсам дардим тинглар,
Жигаргўшам акам бордир.

Менга қалқон бўлиб юрган,
Давру даврон суриб юрган,
Суянсам тоғ бўлиб турган,
Ишонганим акам бордир.

Зиёси бор, нурли юзи,
Меҳрга бой айтар сўзи,
Ўнта дўстдан афзал ўзи,
Суянганим акам бордир.

Укам деб йўл кутадиган,
Юким ўзга ортадиган,
Жонимга жон тортадиган,
Жон жигарим акам бордир.

Юмушимга боғлаган бел,
Ёмон кунда бўлар бир эл,
Дадамга ўхшаган хушфеъл,
Меҳрибоним акам бордир.

Оқибатли бўлиб ҳар чоқ,
Бирга доим менга ҳамроҳ,
Умрига умр қўш Аллоҳ,
Шукур шундай акам бордир.


Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon