Get Mystery Box with random crypto!

НЕВАРАЛАРГА. Уйингизни бозор қилган. Кўп гапириб безор қилган | ЖАННАТИМ ОНАМ ДАВЛАТИМ ОТАМ 💖

НЕВАРАЛАРГА.

Уйингизни бозор қилган.
Кўп гапириб безор қилган.
Бир пас ухлашга зор қилган.
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам.
Китобга чизиб қўйса ҳам.
Соатни бузиб қўйса ҳам.
Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда.
Ўғлингиз ота бўлганда.
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!

Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория, илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин.
Ватаннинг ори бўлишсин.
Йигитнинг нори бўлишсин
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими- зўр ИНСОН бўлсин!


Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon