Get Mystery Box with random crypto!

ДУГОНАЖОНЛАР Оға-ини, опа-сингларим сиз, Дардим олган дардкаш | ЖАННАТИМ ОНАМ ДАВЛАТИМ ОТАМ 💖

ДУГОНАЖОНЛАР

Оға-ини, опа-сингларим сиз,
Дардим олган дардкаш, сирдошларим сиз,
Сиз ҳаётим, яқин қондошларим сиз,
Омонмисиз сиз дугонажонларим.

Яхши ёмон кунларда, бирга юрган,
Биз бормизку, қўрқма деб, қўллаб турган,
Чақчақлашиб орзу ҳаёллар сурган,
Сиз боримсиз сиз дугонажонларим.

Не қилсам ҳам қўллаган сиз дўстимсиз,
Яхши инсоним, буюгим, бахтимсиз,
Унутмаган менинг бу омадимсиз,
Яқинимсиз сиз дугонажонларим.

Ҳавас билан боқсин, кўришмаганлар,
Ибрат олсин сизу бизни, кўрганлар,
Асло тарк этмасин, омадли қалблар,
Омонмисиз, сиз дугонажонларим.

Бахтимга соғ-бўлинг дугонажонларим.


Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon