Get Mystery Box with random crypto!

ДАВЛАТИМСИЗ СИЗ ДАДАМ Аллоҳ қўлаб осмонда, Ўн саккиз минг ола | ЖАННАТИМ ОНАМ ДАВЛАТИМ ОТАМ 💖

ДАВЛАТИМСИЗ СИЗ ДАДАМ

Аллоҳ қўлаб осмонда,
Ўн саккиз минг оламда,
Сиздай нур соям борда,
Омадимсиз, сиз дадам.

Дангал доим сўзлари,
Қалб дилимда ўзлари,
Ғам кўрмасин кўзлари,
Давлатимсиз, сиз дадам.

Ғурури бор, ори бор,
Онамдайин ёри бор,
Биз бормизки, бўлмас хор
Савлатимсиз, сиз дадам.

Азиз султоним дадам,
Тоғдай қалқоним дадам,
Ҳуш виқорим бу одам,
Бахтимсизда, сиз дадам.

Жон куярим, ҳам дўстим,
Душман шилолмас пўстим,
У бор беминнат ўстим,
Давлатимсиз, сиз дадам.

Шидатимсиз, шахтимсиз,
Ишонганим тахтимсиз,
Ўзиз менинг бахтимсиз,
Ҳаммадан зўрсиз, дадам.

Бахтимсизда, сиз дадам.

Солиҳабегим
( Дилафруз Шахирхони


Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon