2024-05-31 13:00:50
Севаман, сиз умр йўлдошим
Гар ёстиққа тегса бу бошим,
Сотганида дўсту сирдошим,
Бошим силаб, артган кўз ёшим,
Севаман, сиз умр йўлдошим
Сиз бордирки, гўзалдир ҳаёт,
Уйимиз ҳам сиз билан обод,
Ҳар дақиқа тез ўтар соат,
Севаман, сиз умр йўлдошим.
Қараганингизда нигоҳ ўтли,
Сиз билан мен сезаман бахтли,
Биргалашиб, яшамоқ тотли,
Севаман, сиз умр йўлдошим.
Мени суяр жуфти ҳалолим,
Сизга асло келмас малолим
Фақат бўлар сизда хаёлим,
Севаман, сиз умр йўлдошим.
Шўхлик қилсам, қиласиз тоқат,
Юрагимда сиз бордир фақат,
Кўнглим олиб, бергансиз роҳат,
Севаман, сиз умр йўлдошим.
Жоним бериб, яшай сиз учун,
Муҳаббатда кўрсатган кучин,
Қурганмизда сиз билан устун,
Севаман, сиз умр йўлдошим.
Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)
Каналга обуна бўлинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Baxtimsiz_meni
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бахтли жуфтликлар саҳифаси
16.7K views10:00