Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎШИЛМАС ДEНГИЗЛАР «У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма | 💞 BAXTIMSAN 💞 RASMIY

ҚЎШИЛМАС ДEНГИЗЛАР

«У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар». («Ар-Раҳмон» сураси, 19-20-оят)

Ўртаер денгизи ва Алантика океанида катта тўлқинлар, кучли оқимлар ва сув сатҳининг кўтарилиб, пасайишлари содир бўлиб туради. Ўртаер денгизининг суви Атлантика океанига Гибралтар бўғози орқали киради. Аммо уларни ажратиб турувчи тўсиқ туфайли уларнинг ҳарорати, шўрлиги ва зичлиги ўзгармай қолади.
Денгизларнинг бу хислати яқиндагина океанографлар томонидан кашф қилинди.

Ажабланарли томони шундаки, физика ва сирт таранглиги ёки океанография ҳақида жуда кам билим бўлган даврда бу ҳақиқат Қуръонда ваҳий қилинган эди.

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN

Тавсия @FOYDALI_MENGA