Get Mystery Box with random crypto!

* ҚАДРДОНЛАРИМ * Ҳаётимнинг боли ўзингиз, Ҳаёли, иболи ў | Baxtimsan❤️

* ҚАДРДОНЛАРИМ *

Ҳаётимнинг боли ўзингиз,
Ҳаёли, иболи ўзингиз,
Жонга дармон айтар сўзингиз,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Кўнглим осмон сўзингиз билан,
Бахт келади изингиз билан,
Омад кулар юзингиз билан,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Талпинаман доим сиз томон,
Сизсиз ўтган кунларим ёмон,
Ёлғиз қўйманг мени ҳеч қачон,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Жонингизни тутиб яшайман,
Сиздан меҳр кутиб яшайман,
Сизни эъзоз этиб яшайман,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Менга оға инисиз доим,
Бошимдаги қуёшим, ойим,
Айирмасин сиздан Худойим,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Ғайрат МУҲАММАД

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг

https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi