Get Mystery Box with random crypto!

Омонат жонини қўйиб ўртага, Рўзғорим бут бўлсин дея эртага. Ол | Baxtimsan❤️

Омонат жонини қўйиб ўртага,
Рўзғорим бут бўлсин дея эртага.
Олис-олисларда Ватандан йироқ,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Эрта тонг уйғониб ярим тун ётар,
Пешона тер билан ризқини топар.
Ўзидан ўтганин бир ўзи билар,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Иссиқ-совуқ кунда тин олмайди хеч,
Ишласам харна деб дам олмайди хеч,
Ўзга юрт уйингдек бўлолмайди хеч,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Хавас эмас ахир тирикчилик дер,
Йиллаб сабр қилар йигитчилик дер,
Сўраган нарсасин ортиқ қилиб бер,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Соғинганда бағри эзилиб кетар,
Ёш тўколмас кўздан сезилиб кетар,
Интизор кўзлар бор йўлларин кутар,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Дард чекиб тўшакка ётиб қолмасин,
Ёмон кўзлар сира назар солмасин.
Омади кулсину қадди синмасин,
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Қилган мехнатларин рохатин кўрсин,
Топганлари яхши кунга буюрсин,
Қайерда бўлса хам саломат бўлсин!
Мусофир бандангни асрагин Аллох!

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг
https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi