Get Mystery Box with random crypto!

Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат, Кимдир юрагига қулоқ солади. | Baxtimsan❤️

Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Кимдир юрагига қулоқ солади.
Муҳаббатга тўла тоза қалб билан,
Инсонлар қалбида мангу қолади.

Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Умр ўтар экан, ахир бир пасда.
Меҳрни гулларин экинг авайлаб,
Кўкарсин очилсин бўлиб гулдаста.

Сизу биз ғанимат дунё ғанимат,
Табассум қилсангиз кўнгил бўлар тоғ.
Беғубор қалбингиз тўлсин меҳрга,
Биздан қолсин гўзал, меҳр номли боғ.

Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Яшайлик дўстларим меҳрга тўлиб.
Сўнгги йўлга кетар чоғим ҳам,
Меҳрни улашсам, қанийди кулиб.

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг

https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi