Get Mystery Box with random crypto!

Яхшимисиз яхши инсоним.! Йироқлашиб кетдингиз бироз, Сизни | Baxtimsan❤️

Яхшимисиз яхши инсоним.!

Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним.!

Кўринмайсиз гуруҳларда ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним!

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним!

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним.!

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним!

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним.!

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним!

Бахтиёр Хасанов

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг
https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi