Get Mystery Box with random crypto!

Тилакларим сизлар учун. Кулиб турсин юзингиз Ёшланмасин кўз | Baxtimsan❤️

Тилакларим сизлар учун.

Кулиб турсин юзингиз
Ёшланмасин кўзингиз
Очиқ бўлсин йўлингиз
Азиз қадрдонларим!

Узоқ бўлсин умрингиз
Бахтга тўлсин қалбингиз
Осмон бўлсин қадрингиз
Азиз қадрдонларим!

Билинг умр ғанимат
Соғлик харнедан қиммат
Яшанг доим шод ,хурсанд
Азиз қадрдонларим!

Тўкилмайлик хазондек
Келма хасад гулхандек
Умр ўтар бир ондек
Азиз қадрдонларим!

Хеч бу кўнгил қолмасин
Кайғу алам бўлмасин
Оёқлар қоқилмасин
Азиз қадрдонларим!


Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг
https://t.me/+-KH-xRVaNU9hMThi