2024-05-20 10:17:06
#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ассалому алейкум, Хурматли админлар.
Бу мурожаатим эрталаб Занги ота, Янгйўл, Чиноз, Сирдаре ва х.клардан Тошкентга кундалик ишга келишида муаммоларнинг глобали бўлган хар кунги тирбандлик хакида.
Нимага хокимият, масъуллар бунга эътибор қаратишмиди.
Бўлар бўлмас қарорлар қабул қилишадию унинг оқибатлари қандай бўлишини хисобга олмайди.
Шахарга юк машиналари киришини таъқиқлашганда "Эркин" пости юк машиналари хисобига тирбандлик келтириб чиқарвди ва бу тирбандлик Янги йўлгача етиб боради.
Яна бир тирбандликни сабаби "Ором" кафеси, "Абай" махалла масжид олдида ва "Концтовар" олдидаги пиедалар йўлакларидан пиедалар ўтиши бўлади.
Шу жойларга замонавий қилиб йўлни юқорисидан кесиб ўтувчи пиедалар учун йўлак қурса бўладику. Ушбу кўприкли пиедалар йўлаги кўп нарсага ўз таъсирини кўрсатади.
Жумлалан: тирбандликни олдини олади, экологияга транспорт воситаларидан чиқаетган захарли моддаларни чиқишини камайтиради, халқни вақтини ўгирламайди, тирбандликда туриб еқилги сарфи кетишини ва чўнтакка зарарни камайтиради.
Йўлларнику гапирмаса хам бўлади, хар мавсумда "Ямочний" қилиб таъмирлайди, бу таъмирлаш бир ойга еки бўлмаса кейинги емгир еққунча етиб бормайди.
Қисқаси хаммаси кўз бўямачилик. Шу давлат учун арзимаган аммо оддий халқ учун мухим бўлган ишларни қилишса, халқ шунисига хам шукур қилиб, рахмат этиб юради.
Илтимос хурматли юқорида ўтирган масъуллар шу масалага бефарқ бўлманглар....“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
@bastiongr
8.3K views07:17