Get Mystery Box with random crypto!

#baqara29 Пайғамбар ва мўминлар ҳам Парвардигоридан туширилган | Baqara

#baqara29
Пайғамбар ва мўминлар ҳам Парвардигоридан туширилганига иймон келтиришди, ҳаммалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон келтиришди: «Пайғамбарлардан бирорталарини ажратмаймиз». «Эшитдик ва итоат этдик, мағфиратингни тилаймиз ва қайтиш Сенгадир», дейишди.

Аллоҳ ҳеч бир жонни имконсиз нарсага буюрмайди. Эришгани ўз фойдасига, қилмишлари эса зараригадир. «Эй Парвардигор, унутган ёки гуноҳ қилган бўлсак, жазолама! Эй Парвардигор, биздан олдингиларга юкланганини бизга юклама! Эй Парвардигор, тоқатимиз етмайдиган нарсага мажбурлама! Бизларни афв эт, мағфират қил ва раҳм айла! Сен Хожамизсан, бас, бизларни кофирлар устидан ғолиб қил!».

Сўнгги икки оят ҳақида бир неча ҳадиси шариф ривоят қилинган. Бир ҳадисда айтилишича, қачон бир киши ана шу икки оятни ўқиса, Аллоҳ таоло дуосини шаксиз қабул қилади. Имом Аҳмад ривоятидаги ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Бақара» сураси охиридаги икки оятни ўқи, улар менга Арш остидаги хазинадан берилган», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Ким «Бақара» сураси охиридаги икки оятни ҳар кечада ўқиса, кифоя қилади», деганлар