Get Mystery Box with random crypto!

#baqara28 Аллоҳ фоизнинг баракасини йўқ қилади, садақаларникин | Baqara

#baqara28
Аллоҳ фоизнинг баракасини йўқ қилади, садақаларникини кўпайтиради ва Аллоҳ ҳеч бир кофир, гуноҳкорни яхши кўрмайди.

Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозини адо этиб, закотни берганларнинг мукофоти Парвардигорлари ҳузуридадир. Улар қўрқув ва ғам нималигини билишмайди.

Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва агар иймонли бўлсангизлар, фоизнинг сарқитини ҳам тарк қилинглар.

Мабодо бундай қилмасангизлар, Аллоҳ ва Унинг Расулидан уруш очилади. Тавба қилсангизлар, сармоянгиз қолади. Золим бўлмасангизлар, сизларга ҳам зулм қилинмайди.

Агар қарздорнинг қўли қисқа бўлса, бойигунича муҳлат беринглар. Билсангизлар, садақа қилишларингиз ўзларингизга яхшидир.

Бордию қарз олган одам қўли қисқалик қилиб қолиб, вақтида қарзини узолмай қолса, унинг қўлига пул-мол келгунича муҳлат бериб кутиш керак. Агар шунда ҳам узолмаса, унда қарзни унга садақа қилиб юбориш қарз берувчига яхшидир, Аллоҳ унинг молига бу дунёда барака беришидан ташқари, охиратда улкан савоб ва Аллоҳ таолонинг мукофотларига сазовор бўлади.

Аллоҳ ҳузурига қайтиладиган кундан қўрқинглар. Кейин ҳар бир жонга қилмишига яраша берилади ва уларга зулм қилинмайди.

Эй мўминлар, маълум бир муддатга ўзаро қарз муомаласи қилсангизлар, уни ёзинглар, ораларингиздан бир котиб инсоф билан ёзиб қўйсин. Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирганидай ёзишдан тортинмасин ва қарз олган айтиб турсин: у Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин ва олганидан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар қарз олувчи ақли паст, нотавон ё айтиб беришга лаёқатсиз бўлса, ҳомийи тўғри ёздирсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзларингизга маъқул бир эр, икки аёл гувоҳ бўлсин. Икковидан бири унутса, бошқаси эсига солади. Гувоҳлар чақирилганида рад этишмасин. Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, муомалани муҳлатигача ёзишдан эринманглар. Бу  Аллоҳ ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликнинг тўғрироғи ва шубҳаланмаслигингизга яқинроқдир. Агар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизларга гуноҳ бўлмайди. Олди-сотди қилганингизда котибга ва гувоҳларга зарар етказмаслик учун орага гувоҳ қўйинглар. Агар бундай қилмасангизлар, бу, албатта, итоатсизлигингиздандир. Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ сизларга билдирувчи, ҳар нарсани билувчидир.

Аввалги оятларда хайр-эҳсон қилишнинг фазилатлари, кейин эса фоиз олишнинг гуноҳлиги зикр қилинган эди. Юқоридаги ояти каримада эса қарз олиш, қарз беришнинг ҳукмлари баён этилмоқда. Бу шарафли оят Қуръони Карим оятларининг энг узунидир, «оятул-мадойина» дейилади. Аллоҳ таоло у орқали мусулмонларга ўзаро бир муҳлатгача қарз муомаласини ваъда билан қилишга ижозат беради, лекин бу муҳлат ичида икки тараф ўртасида жанжал чиқмаслиги учун алоҳида мукаммал қоидани баён этади. Бунга кўра қарз олди-бердиси чоғида алоҳида бир котиб ҳар икки томон номини кўрсатиб, қарзни қайтариш муддатини кўрсатиб равшан ёзиб қўйсин, буни адолат-инсоф билан ёзсин, ёзишдан уялмасин. Иложи бўлса, қарз олувчининг ўзи ёзсин, бунга қодир бўлмаса, ҳолатнинг ҳеч нарсасини яширмай айтиб туриб ёздирсин. Қарз олувчи ёш бола, ё эси паст, ё қари-кучсиз бўлса, унинг ҳомийи, меросхўри адолат билан ёздирсин. Бунда бошқанинг ҳаққига тажовуз ё жабр қилинмасин, кам ё ошиқ қилиб ёздирилмасин.

Сафарда бўлсангизлар ёки котиб топа олмасангизлар, қўл тутгулик гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонса, ишонилган омонатни адо этсин ва Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин. Гувоҳликни яширманглар, ким уни яширса, дили гуноҳкордир ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни билувчидир.

Сафардаги қарз олди-бердисида котиб ёки гувоҳлар топилиши қийинлигидан бирор мулкни гаровга қўйиб туришга зарурат туғилади. Муқимликда ҳам гаров муомаласи қилиш ҳадис ҳукмига кўра мумкиндир.

Осмонлару Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Дилларингиздаги нарсани хоҳ очинглар, хоҳ яширинглар, Аллоҳ сизларни ўша билан ҳисоб-китоб қилади: кимни хоҳласа, кечиради, хоҳлаганини азоблайди. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.

Бу ояти карима туширилганидан кейин саҳобийларнинг кўплари қаттиқ ташвишга тушишди. Ҳатто Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар хаёлимизга келган нарса билан ҳам Аллоҳ