Get Mystery Box with random crypto!

Кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги апелляция шикоятини бер | Банк юристи

Кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги апелляция шикоятини бериш муддатларини тиклашга асос эмас

Қарши туманлараро иқтисодий судининг 26.11.2020 йилги ҳал қилув қарори билан банк фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилган.

Қарздор анча вақт ўтгач, ҳал қилув қарорига апелляция шикояти беради. Апелляция 28.10.2021 йилги ажрими билан апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.

Қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги, балки кредит муддатидан олдин ундирилиши белгиланганлиги, ва бошқа важлар келтириб, апелляциянинг 28.10.2021 йилги ажримини бекор қилишни сўраган.

Фуқаролик процессуал қонунчиликдан ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликдан фарқли равишда иқтисодий процессуал қонунчиликда апелляция шикояти ёки протести беришнинг ўтказиб юборилган муддати бир эмас, иккита шартга риоя қилингандагина тикланади: муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса.

Олий суд судьялари жавобгар апелляция шикояти ИПКда белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилганлиги сабабли, яъни 2 ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли апелляциянинг 28.10.2021 йилги ажримини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деган хулосага келди.

Манба: Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 06.01.2022 йилги 4-1801-2004/1877-сонли иш бўйича қарори

Уланинг ва улашинг —- >
https://t.me/bankyuristi