Get Mystery Box with random crypto!

Хорижлик мутахассис Салават Исмагилов Ўзсаноатқурилишбанк Риск | 🇺🇿Bankxabar

Хорижлик мутахассис Салават Исмагилов Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди ҳамда Банк Бошқаруви таркибига киритилди.

Рискларни бошқариш бўйича тажрибали ва юқори малакали хорижий мутахассис ҳисобланган Салават Фоатович фаолияти давомида молиявий хизматлар бозорида етакчи ўринларни эгаллайдиган «Альфа Банк», «Кредит Европа Банк», «Возрождение» каби йирик банкларда раҳбар лавозимларда ишлаб келган.

● Хусусан, 2018-2019 йилларда «KPMG» халқаро аудит ва консалтинг корпорациясида солиқлар бўйича катта менежер лавозимида ишлаган.
● 2024 йилда «Татаристон Республикасида хизмат кўрсаткан иқтисодчи» унвони билан тақдирланган.
● Тайинловга қадар Россия Федерацияси "Ак Барс" банкининг Риск бош бошқарувчи директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Салават Фоатовични масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан табриклаймиз ва келгусидаги ишларига муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш @Bankxabar