Get Mystery Box with random crypto!

HUMO Alif ни нақдсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мук | 🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO Alif ни нақдсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади

Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири HUMO ўзининг 5 йиллигини тантанали равишда нишонлади. Тадбир доирасида компания кўп йиллик ҳамкорларини алоҳида кўрсатиб ўтди. Alif «Нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси» учун ҳам тақдирланди. Март ойидаги рақамларга кўра, финтех соҳасидаги онлайн транзакцияларнинг ҳажми бўйича Alif ТОП-5 нобанк мобил иловалар рўйхатига кирди.

Alif жамоаси HUMO компаниясини ушбу муҳим сана билан табриклайди ва фаолиятимизни юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдиради. Келажакда фуқароларимизнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ва Ўзбекистон финтех бозорини ривожлантиришга туртки берадиган яна қатор улкан инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз деб ишонамиз.

@bankirkundaligi