Get Mystery Box with random crypto!

ЭНДИ НАВБАТ КУТУБХОНАГА Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тим | 🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНДИ НАВБАТ КУТУБХОНАГА

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини маълум қилди.

Улар маҳалла учун оммабоп масканга айланадими? Келажакда уларнинг сонини кўпайтириб, ягона тармоққа бирлаштириш мумкинми? Уларнинг узлуксиз ишлаши, китоблар билан тўлдириб турилиши қандай ташкил қилинади? Ушбу саволлар жавоби устида бош қотирамиз, ҳозирча бошлайверайлик - деб ёзади у.

Банкларга юкланаётган банкка оид бўлмаган ишларнинг фойдалироғи шу бўлса керак, чунки китоб ўқимай қўйдик. Ҳеч бўлмаса китобни яхши кўрувчиларга шароит яратайлик, улар китоб ўқисин.

@bankirkundaligi