Get Mystery Box with random crypto!

InfinBank вакиллари Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банкин | 🇺🇿Банкир кундалиги

InfinBank вакиллари Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этди

Айни дамда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InfinBank вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳамкорликни алоқаларини чуқурлаштириш ва молиялаштириш линияларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Ислом тараққиёт банкига қарашли хусусий сектор институтлар, жумладан Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг юбилейини муносабати билан форум ўтказмоқда .

InfinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Джураев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIES), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўсиш нуқталари ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган мавзулар муҳокама қилинди.

@bankirkundaligi