Get Mystery Box with random crypto!

Uzum Bank қўллаб-қувватлаш хизматининг янгиланган Телеграм-чат | 🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum Bank қўллаб-қувватлаш хизматининг янгиланган Телеграм-чатини ишга туширди 
 
Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари  аввалгидек 24/7 режимида ёрдамга келишга тайёр ва ботнинг ички тизимлар билан интеграцияси туфайли мутахассислар сўровларни янада тез ва самарали қайта ишлашлари мумкин. Энди қўллаб-қувватлаш хизмати чати @UzumBank_Robot манзили бўйича бўлади. 
 
Телеграм — кўплаб мижозларимиз учун энг қулай ва таниш алоқа усули, демак, мамлакатнинг энг машҳур мессенжеридаги қўллаб-қувватлаш хизмати тез ва самарали ишлаши керак, — дейди Uzum Bank контакт-маркази бошқармаси бошлиғи Михаил Панченко. — Ҳеч қандай мурожаатни ўтказиб юбормаслик учун биз Телеграм-чатимизни қўллаб-қувватлаш ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тизими билан бирлаштирдик, шунингдек ходимларнинг жавобларининг тезлиги, сифати ва тўлиқлигини мониторинг қилмоқдамиз.

 @UzumBank_Robot — Телеграм орқали Uzum Bank билан боғланишнинг ягона расмий усули. Бундан ташқари банк қўллаб-қувватлаш хизмати банк иловасидаги чатда ёки +99878 7770799 ишонч телефони орқали ёрдамга келишга ва саволларга жавоб беришга тайёр.

@bankirkundaligi