Get Mystery Box with random crypto!

#Бизга_ёзишмоқда МУРОЖААТЛАР Мен Самарқанд вилояти Ургут тум | 🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда

МУРОЖААТЛАР

Мен Самарқанд вилояти Ургут тумани Бирлик маҳалласида яшайман. М.Ё.А.ман. Мен бир ҳафта олдин Халқ банкининг Хазна иловасига кириб онлайн беш миллион лойиҳасидан кредит олмоқчи бўлиб ариза бердим. Менга кредит маъқулланди. 130 минг сўм суғуртага тўлов қилинг деди мен тўлов қилдим.

Менга кредит ажратилди аммо электрон ҳамёнимга ажратилган кредит суммасини ташлаб беришмади. Шундан кейин мен Халқ банки Call марказига телефон қилдим. Улар «Сизга уч иш кунида ўтказиб берамиз» - дейишди. Мана орадан бир ҳафта - ўн кун вақт ўтдики ҳалигача ташлаб беришмади. Шу масалада амилий ёрдам беринг. Мен емаган сомсамга пул тўлашимга тўғри келмоқда.


Сизларга ёзишга охири мажбур бўлдим. Менинг опамни М.Н.А. болалар нафақаси тушадиган Халқ банки пластик 98600803хххх1680 картасидан 2022 йилдан буён Андижон вил Олтинкўл тумани Агробанк филиалидан фуқаро А.Р.Т.нинг ID 500х8 кредит қарздорлиги учун бизнинг пластикдан пулни ечиб олмоқда.

Энг қизиқ жойи бизнинг манзилимиз Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшаймиз. У ҳудудда ҳаттоки қариндошимиз ҳам йўқ.

Бу масала юзасидан 2023 йил феврал ойидан апрел ойигача мурожаат қилинмаган жойимиз қолмади. Агробанк бош офиси ҳам бу масаламизни ҳал қилиб бера олмади шекилли. Ҳанузгача бизнинг пластикдан пул маблағлари юқорида исми келтирилган аёл номига ечилиб келмоқда. Ўша 2023 йилда ечилган пулларни қайтаришга эришдик ва бизга банк ходимлари «Пластик картангизни алиштиринг» - деб айтишди ва пластик картани ҳам алмаштирдик. Лекин натижа бўлмади. Мана бугун ҳам смс хабарномани ёқишимиз билан яна ўша аёл номига пул маблағларимиз ечилиб келмоқда. Сизлардан илтимос шу масалани иложи борича ҳал қилиб беришингизни сўраймиз.

Картани алиштирдик ҳам фойда бермади, смс хабарномага уласак ечиб оляпти.

Мен А.Ж.А. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласида яшайман. 100 миллион сўмгача кредитни олмоқчи эдим. ЯТТ очинг кейин ҳисобрақам очинг деди. Мени уйимда 12 та аёллар ишлайди. Ёнғоқни қайта ишлаш билан шуғулланаман. Ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб Халқ банкига борсам «Сизга кредит беролмаймиз» - деди. Мен нимага десам, «Сиз ЯТТни янги очибсиз» - деди мен 3 млн. сўм пул сарфлаб қолавераманми энди? Ёрдам берадиган ташкилот борми?

Ёрдам бериб юборинглар Алоқа банк масаласида. Алоқабанк хатоси деб сарсон бўлдим. 03.04.2024 куни Алоқабанк пластик картамдан сабабсиз 1 млн. 507 минг сўм ечиб олинган. Буни МИБ ечиб олган. Сабабини сарсон бўлиб ўзим аниқладим, 5 кун деганда.

Сабаби менга иш ҳақи пластик карта очганда бошқа отчествога мени бириктириб қўйган. Яъни мени исмим У.А.Ойбекжон ўғли, лекин мени пластигимдан У.А.Тоҳиржон ўғлига бириктириб қўйилган. Шунга доим мендан ечиб олинган. Далиларим бор, шунга сарсон бўлмоқдаман. Алоқабанк тўғрилаб бермаяпти, пулимни қайтариб тўғрилаб қўйишларини сўрайман банк катта хато қилган.

МИБдан олдим мени пластигимдан бошқа кишининг кредитига ечиб олинган.

Пулимни тушириб беришсин ва ўзимни номимга пластигимни тўғрилаб беришсин, илтимос жуда сарсон бўлдим.


P.S.: Мурожаатчилар билан боғланиш учун шахсий маълумотлари Марказий банк ва ушбу банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоясига масъуллар мурожаатдаги масалаларни ўрганиб берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

@bankirkundaligi