Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳафталик дайжест. Банк тизими ҳафталик (1 - 7 апрел) янгилик | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (1 - 7 апрел) янгиликлари.

Бизнесни ривожлантириш банки АОКА томонидан банклар Ахборот хизматлари ўртасида 2023 йил якунлари бўйича очиқлик индексида биринчи ўринни олганини эълон қилди.

Ипак йўли банк 100 млн. сўмгача онлайн-микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача. Фоизи 40,9 фоиздан бошланади.

Универсал банк "Сармоя 25" омонатини таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 18 ой, энг кам миқдори 100 минг сўм.

Ҳамкорбанк юридик шахслар ва ЯТТларга 600 млн. сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, имтиёзли давр 3 ойгача. Фоизи келишувга асосан.

МКБанк микроқарз ва автокредитлар учун чегирмали таклифлар тақдим этди. Автокредит бошланғич тўлови 10%, муддати 60 ойгача, фоизи 22%дан бошланади. Микроқарз 100 млн. сўмгача, 5 йил муддатга, фоизи 27%. Шунингдек, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотувга қўйилганини маълум қилди. Батафсил.

Ориентфинансбанк бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 240 ойгача, фоизи 23,9%дан.

Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун 5 млн. сўмгача, 12 ой муддатга кредит таклиф этди. Батафсил.

Халқ банки чорвачилик учун тадбиркорларга 1 млн. Евро (Сўм эквивалентида) 10 йилгача муддатга кредит таклиф этди. Имтиёзли давр 3 йилгача, фоизи 17%.

Ўзсаноатқурилишбанк Жойда мобил иловасида барча Uzcard ва Humo карталари ўртасида бир ойда 5 млн. сўмгача пул ўтказмалар бепул бўлиши маълум қилди. Шунингдек банк 5 млн. сўмгача, 12 ойгача муддатга кредит таклик этди. Батафсил.

Траст банк мобил иловаси орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва кафилларсиз 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 32%.

Ziraat bank Uzbekistan Венгрия давлати билан савдо алоқаларини амалга ошираётган тадбиркорлар учун қисқа ва узоқ муддатга кредит ажратишини эълон қилди. Еврода 6,5% дан бошлаб, АҚШ долларида 8,5% дан бошлаб.

Ипотека-банк автокредит таклиф этди. Миқдори 480 млн. сўмгача, муддати 5 йил, фоизи 26,9 фоиздан бошланади. Бошланғич тўлов 10%.

Анорбанк мобил иловасида давлат ОТМларига контракт тўловларини комиссиясиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.

Ҳаёт банк бизнес учун ҳисобрақам очишнинг осон усулини таклиф этди. Банк сайтида сўров қолдиринг ёки банкнинг 1320 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Банк менежерлари ўзи офисингизга боради ва керакли ҳужжатларни расмийлаштиради.

Азия аллианс банк Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида янги “Кеш” банк хизматлари маркази очилганини маълум қилди.

Инфин банк мобил иловасида исталган Uzcard сўмлик карталар ўртасида пул ўтказиш комиссияси 0,25%. Humo карталар орасида ўтказмалар эса 0% эканини маълум қилди.

Капиталбанк янги мижозлар учун (30.06.2024 й.гача) "Ҳаммаси 0 эвазига" тарифини таклиф этди. Бунда абонент тўловисиз бепул ҳисобрақам очиш ва комиссиясиз нақд пул ечиш мумкин бўлишини маълум қилди.

Ўзмиллийбанк мобил иловасида идентификациядан ўтган иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун ойига 10 млн. сўмгача картадан пул ўтказмалар бепул бўлишини маълум қилди.

Туронбанк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга жамғарилиб борувчи "Келажак пойдевори" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%. 100 минг сўм билан бошлаб, исталган пайт қўшимча маблағ киритиш мумкин. Шунингдек, банк ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга кредит таклиф этди. Батафсил.

Октобанк мобил иловасида уйдан чиқмасдан, Visa Direct хизматидан фойдаланган ҳолда, 175 дан ортиқ мамлакатларга пул юбориш мумкинлигини маълум қилди.

Агробанк мобил иловаси орқали пул ўтказмаларини 0% комиссия билан амалга оширишни маълум қилди.

Банклар ишга таклиф этди:
Капиталбанк;
Марказий банк;
Анорбанк.

Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

Автокредитлар шартларини эълон қилдик. Мана бу ерда.

Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни мана шу ерда ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

@bankirkundaligi