Get Mystery Box with random crypto!

#мулохаза Энг яхши қисқа метражли филм. “Дунёнинг энг яхши | Banditka_Xuliganka

#мулохаза

Энг яхши қисқа метражли филм.

“Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик филми” унвонини олган қисқа метражли филмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Филм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нарса кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол , бешинчида ҳам. Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди , одамлар бетоқатлана бошлади , баъзилари кинотеатрни тарк этди , баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда ҳасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди. Экранда шундай ёзув чиқди :
“ Бу болакай яна неча йилларини шу зайлда давом эттиради , сиз эса 8 дақиқага чидолмадингиз…”