Get Mystery Box with random crypto!

• Бегали Бахромович| Блог

Telegram kanalining logotibi bakhromovich_blog — • Бегали Бахромович| Блог
Telegram kanalining logotibi bakhromovich_blog — • Бегали Бахромович| Блог
Kanal manzili: @bakhromovich_blog
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

Шахсий фикрлар
Иқтисодий қарашдар📊📈
Mp3 🎧Лар
(16 )
©️Бегали Бахромович
@U_Begali

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-06-19 18:10:24 майлидее
43 viewsБегали, 15:10
Ochish/sharhlash
2022-06-18 19:28:34 Билет қиммат бўлиши керак

Тармоқларда U-23 Ўзбекистон-Саудия Арабистони финал ўйинига билет масаласи Конституция муҳокамасини ортда қолдириб кетди. Тармоқлардаги шовқин қоидаси доим шундай ишлайди, уни пасайтиришга уриниш шарт эмас, бир шовқинни бошқа янада баландроқ шовқин босиб кетиши мумкин холос.

Билет масаласига қайтсак. Асосий норозилик адашмасам, билет қимматлиги ва олиб сотарлар билан боғлиқ. Твиттерда Беҳзод Ҳошимов шундай ёзди: "Билет қимматлашишига имкон беринглар".

Диққат марказидаги топ спорт тадбирларида энг асосий муаммо шу. У супероғир вазнлилар ўртасидаги Бокс кечасими ё Жаҳон чемпионати финалими ёки чемпионлар лигаси финали. Йиллар давомидаги хатолар ва тажрибалар бундай тадбирлар учун ташкилотчиларга ягона дарс берган:

"Билет қиммат бўлиши керак".

Чунки таклиф ҳаддан зиёд чегараланган, талаб эса ҳаддан зиёд юқори. Имконияти чекланган ва меҳмонлар учун мингта билет захираланган тақдирда ҳам, ташкилотчилар қолган 29 минг билетни сотишдан максимал фойда кўриши зарур. Бу йўлда уларнинг энг катта душмани олиб сотарлар, энг яқин иттифоқчиси эса нарх. Шу билан бирга олиб сотарларга қарши маъмурий йўл билан курашиш керак эмас. Чунки улар айни вақтда нарх бўйича сигналчи ҳам, ҳам талабни янада оширувчи промоутер бўлиб хизмат қилишади.

Best practice моделларида лот ва нарх порцияларга бўлиб сотишдан аукционларгача бўлган вариантлар мавжуд. Лекин уларни битта стержень ушлаб туради: билетлар талаб юқорилигига мувофиқ қиммат нархларда ва имкон қадар инсон омилини четга чиқарган ҳолдаги онлайн тарзда сотилиши керак.

P.S. Илтимос сўкманглар, бу футбол мухлиси ўлароқ эмас, иқтисодий ҳодиса кузатувчиси сифатидаги фикрлар.

@the_bakiroo
40 viewsБегали, 16:28
Ochish/sharhlash
2022-06-13 14:30:21
57 viewsБегали, 11:30
Ochish/sharhlash
2022-06-10 07:49:01
54 viewsБегали, 04:49
Ochish/sharhlash
2022-06-10 07:48:56 ​​Нархлар ва камбағаллик

Хабарингиз бор, нон ва ун нархи ошди. Газ ва электр нархини ошириш таклиф қилинмоқда. Натижада пастдаги расмда келгани каби ҳар хил фикрлар тарқалмоқда.

Биз қандай фикрда бўлишимиз керак?

Бир томондан тоғри, нарх ошиши камбағалларга оғир келади. Лекин, танганинг иккичи томони ҳам бор.

Электр энергияси мисолини олайлик.

Фараз қилайлик жамиятимизда, 100 та одам яшайди, 20 таси камбағал, 70 таси ўртаҳол ва 10 таси бой. Шу пайтгача давлат камбағал 20 та одамга оғир келмасин деб электр нархларини таннархидан паст сотиб келган (бойлик жиҳатдан дунёда 120 ўринлардамиз, лекин электр нархлари арзонлиги бўйича 7 ўриндамиз).

Таннархдан арзон сотилди дегани, зарар давлат бюджетидан қоплаб берилди дегани. Бу сумма кичик рақам эмас, баъзи манбалар 5,5 млрд доллар, базилар 3,5 млрд доллар ва баъзилари 1,2 млрд доллар дейди. Нима бўлганда ҳам катта сумма.

Келиб чиқадики, бунча пул жамиятдаги 100 та одамнинг барчасига бўлиб берилмоқда. Камбағал ҳисобига камбағал бўлмаган ҳам фойда кўрмоқда. Лекин, фойданинг кўпини бойлар кўради, чунки уларнинг уйлари каттароқ, электр жиҳозлари кўпроқ. Келиб чиқадики, бюджет маблағлари бойларни кўпроқ қўллаб-қувватлашга сарфланмоқда.

Демакки, нархларни сунъий арзон ушлаб туриш оптимал йўл эмас. Камбағалга ёрдам беришнинг бошқа бир йўлларини қидириш тоғрироқ.

Бунинг устига ҳозирги йўл бошқа муаммоларни ўзи билан етаглаб келмоқда. 1. Нарх пастлиги ҳисобига давлатдан бошқа бу соҳага инвестиция киритмайди, натижада ҳамма ускуналар эскириб яроқсиз ҳолга келмоқда.
2. Инвестор кирмас экан, соҳанинг бошқатув тизими ҳам сифатсизлигича қолади, ўғрилик ва йўқотишлар бартараф этилмайди.
3. Аҳоли сони ўсмоқда, электрга талаб ошмоқда, янги қувватлар керак бўлади, уларни қуриш учун эса табиийки маблағ керак.
4. Камбағал бўлмаган қатлам учун эса электр нархининг арзонлиги унинг кўп миқдорда исроф бўлишига олиб келмоқда.

Нархларни бозор даражасигача кўтариш эса юқоридаги муаммоларни ҳал бўлишига олиб келади. Соҳа ривожланади, электр энергия таъминоти узлуксиз бўлади, исроф ва ўғрилик камаяди.

Камбағалларга оғир келмаслиги учун давлат уларнинг электрга ошган харажатларини бошқа томондан қоплаб бериши мумкин. Шу билан бирга 250 квт-соатгача арзонроқ сотиш ҳам камбаъгалга ёрдамнинг бир тури деб қараш мумкин. Чунки уларнинг уйлари одатда кичик ва электр жиҳозлари камроқ бўлади ва кўп ҳолларда улар 250 квт-соатдан кўп электр ишлатмайди.

Бир сўз билан айтганда, давлат субсидиянинг бойларга (ўртаҳолларга) берилаётган қисмини тўхтатади. Бу пулни бошқа камбағаллар кўпроқ фойдаланадиган соҳаларни ривожлантиришга сарфлаши мумкин бўлади

@Bakhromovich_blog
55 viewsБегали, edited  04:48
Ochish/sharhlash
2022-06-05 17:34:02 #Ютуқ


• Лотерея чипталарини сотиб олаётган пайтингизда ўлиб қолиш имкониятингиз, лотереяга ютуқ чиқиш имкониятидан анча юқори туради.
• Шундай экан ҳомтамаъ бўлманг!
• Ушалмас орзуларга интилгандан кўра келиши аниқ бўлган ўлимга ҳозирлик кўринг!
45 viewsБегали, 14:34
Ochish/sharhlash
2022-06-05 13:49:37
Бу видеодаги 2 ҳолат эьтиборимни тортди.

1) Молия вазиримиз ақли анча жойида эканлиги

2) бир томони кўпгина депутатлар ҳеч қанақа ташаббусни кўтаргани йўқ ўзи эплолмаган ишни халқ қилаётганига куйяётганлиги.

@Bakhromovich_blog
45 viewsБегали, edited  10:49
Ochish/sharhlash