Get Mystery Box with random crypto!

Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қол | N B K | BLOG

Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.

Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди: "Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар булади." 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: "Бу эса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради." Яна 0 - бу тажриба, қаранг инсон "100"га тенг бўлди. Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди - таълим, мухаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.

Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди... Устозим деди: "Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг эмас."

Бугунги кунда кўп инсонларга шу хислат етишмаяпти!!

Манбаа кўрсатилмаган

@Bahodirkhan_Nomonov