Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳаётнинг_Сири «Сендан бошқа ҳеч кимса билмайдиган ягона сир | " Аълам" жоме масжиди.

#Ҳаётнинг_Сири

«Сендан бошқа ҳеч кимса билмайдиган ягона сир - бу сен билан Роббинг ўртасидаги алоқадир.
Шундай экан, сени мадҳ этувчилар асло сени алдаб қўймасин, сени айбловчилар ҳаргиз сени ҳафа қилмасин! Чунки, ҳақиқат айтадики:

«Балки инсон ўз ўзига шоҳиддир» [Қиёмат 14-оят]

Итоъат ва осийлик орасида ҳаёт суришнинг энг хатарли жиҳатларидан бири улардан қай бири ила машғул бўлган онингда ҳаётинг поёнига етишини била олмаслигингдир.

Итоъатни (тоъат-ибодатни) масъулиятдан қутулиш учун эмас, фақат Аллоҳ ризоси учун қил! Нафл ибодтларни улуғлик даъво қилиш учун эмас, фақат Аллоҳга яқинлашмоқ учун муҳофаза қил! Аллоҳга онд бўлсинки, Аллоҳ сенинг тоъатинга муҳтож эмас, сен унга итоъат этмоққа муҳтожсан.

Ғам-у ташвишинг инсонларнинг сенга бўлган муҳаббати бўлмасин, чунки инсонларнинг қалби ўзгарувчандир. Бугун сени севиши, эртага эса сени ёмон кўриб қолиши мумкин.
Ташвишинг инсонларнинг Робби сени қандай севиши бўлсин! Чунки, агар У сени севса, инсонларнинг қалбини сенга ошиқ қилиб қўяди.

Гарчи бутун инсонлар унга қўл урса ҳам харом харомлигича қолади. Ўз (имоний) принцпларингдан асло воз кечма! Инсонларни қўй, тез орада ёлғиз ҳолингда ҳисобга тортиласан. Шундай экан, ўзинг истаганингдек эмас, Аллоҳ сенга амр қилганидек тур!

Сенинг, фақатгина Аллоҳ биладиган махфий ва яширин яхшиликларинг бўлсин! Махфий қилинган гуноҳлар ҳалок этгувчи бўлгани каби, махфий қилинган яхшиликлар халос этгувчидир.

«Дарҳақиқат, Аллоҳ дарахт остида сенга байъат қилган онларида(ушбу аҳдга қатнашган) мўминлардан рози бўлди.» [Исро 18-оят]

Шундай экан, гўзал (ҳашаматли ва дабдабали) ўринлар сени чалғитмасин! Зеро, тарихдаги энг буюк йиғилиш (бирлик, иттифоқ ва аҳдлашув) бир оддий дарахт остида бўлган эди.

«Ё Аллоҳ, мен ўз ишимни албтта Сенга топширдим.»

Олимлардан бири шундай деди:
«Мен ҳожатимни сўраб Аллоҳга дуо қиламан. Агар У менга истаганимни берса бир карра шод бўламан. Агар уни бермаса ўн карра шод бўламан. Чунки, аввалгиси менинг танловим, иккинчиси эса, ғайбларни ўта яхши билгувчи бўлган Аллоҳнинг танловидир.

Бандаларнинг Роббисига ишонмоқ (ишни Унга топширмоқ) гўзалдир.

«Аллоҳ билур, сизлар билмассиз.» [Бақора 216-оят]

Ушбу оят, бизнинг: «Нега менга бундай бўлмоқда?», «Нега бошимга бундай кунлар тушди?» - деган саволимизга етарлик жавобдир. Чунки, (биз учун нима хайрли эканини) биз билмаймиз, Аллоҳ билади.

Баъзи инсонларнинг ҳаётингдан чиқиб кетиши ва ёхуд ҳаётинга кириб келишлари Роббинг томонидан сенга бўлган раҳмат-марҳаматдир. Шундай бир раҳматки, уни фақатгина вақт ўтиши билангина идрок этамиз. Ўтаётган йиллар кўп нарсани ўзгартиради. Қандай қилиб инсонларнинг шахсиятини ўзгартирмасин, ахир у ҳатто тоғларнинг пасту-баландликларини ўзгартиради!

Агар синов ва мусибатлардан сўнг қандай ажру-мукофотларга ғарқ бўлишимизни билганимизда эди, у мусибатларнинг бошимиздан аришини ҳаргиз истамаган бўлар эдик.

Аллоҳ (янада буюк бир мукофотни) бизларга бериш учунгина бизлардан (баъзи нарсаларни) олади. Шундай экан, келинг, Аллоҳнинг бизга битган қадарини «Алҳамдулиллаҳ - Аллоҳга ҳамдлар ва шукурлар бўлсин» дея қарши олайлик!

Салаф солиҳлар - агар тарозу ила тортилса олтиндан оғир босувчи уч насиҳатни доим бир бирларига тавсия қилар эдилар.

Биринчиси: Кимда ким ўзи ила Аллоҳнинг орасини ислоҳ этса, Аллоҳ у ила инсонлар орасини ислоҳ қилиб қўяди.

Иккинчиси: Кимда ким ичини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг ташини ислоҳ қилиб қўяди.

Учинчи: Кимда ким охират ишларининг ташвишида бўлса, Аллоҳ уни дунё-ю охират ташвишларидан халос этади.

Энг буюк йўқотиш, Жаннат осмонлару ер қадар кенг бўла туриб, унда сен учун бир жой топилмаслигидир!

Ҳаётни ғанимат бил! У сенинг (охират учун тўплаган) захирангдир.

Аллоҳ мени ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин!

Ё Аллоҳ, раҳматинг, саломинг ва баракотингни саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом узра ёғдиргин!»

Afala taʼqilun

Yaqinlaringizga ulashing

@bahodirjon_domla_86

@Alam_jome_masjid_bot