Get Mystery Box with random crypto!

#тарқатинг #муҳим Қурбон ҳайити куни аниқ бўлди! Бугун Сау | Bag'dod TV | Rasmiy kanal

#тарқатинг #муҳим

Қурбон ҳайити куни аниқ бўлди!

Бугун Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи Судайр ва бошқа минтақаларида янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2022 йил 30 июн, пайшанба кунидан 1443 ҳижрий йил Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

2022 йил 8 июл, жума куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.

2022 йил 9 июл, шанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ.

Яқинларни хабардор қилинг!

@bagdoduz_tv