Get Mystery Box with random crypto!

Бағдод туман СЭО ва ЖС бўлимига янги мухташам 2 қаватли бино | BAGDOD LIVE

Бағдод туман СЭО ва ЖС бўлимига янги мухташам 2 қаватли бино қурилиб жихозланиб фойдаланишга топширилди.

Бино учун Давлат бюджети хисобидан 3 млярд 850 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу холат Давлатимиз рахбарининг тиббиётга бўлган эътиборининг натижасидир.

Бўлим томонидан туманимиз ахолисига қуйидаги тиббий хизматлар кўрсатилиши режалаштирилган:

-Бактериологик лаборатория хизматлари:

-Вирусологик лаборатория хизматлари:

-Санитария гигиеник лаборатория хизматлари:

-Паразитологик лаборатория хизматлари кўрсатилади.

Шунингдек бўлим томонидан туман ахолиси ўртасида юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари ташкилланади, бунинг учун янги қурилиб замонавий жихозланган бино хам қурилиб топширилган.

Юқоридагилардан ташқари юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш, ахолини ва Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини соғлом, хавфсиз овқатланишини ташкиллаш, болалар ва ўсмирлар ўртасида хар хил касалликлар келиб чиқишини олдини олиш, ахолини санитария маданиятини ошириш, корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар иш шароитиларини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берган холда унга эришиш фаоияти билан шуғулланилади.

@BAGDOD_LIVE