Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик сўраётган саволга жавоб: минимум балл борми? #abituri | Bagdod_city | Rasmiy kanal

Кўпчилик сўраётган саволга жавоб: минимум балл борми?
#abituriyent

Эслатма: ушбу овозли хабардаги рақамлар 2021 йилга тегишли. Лекин тушунтирилган қоидалар жорий йил учун ҳам тўғри келади.

Ҳар йили тест синовларида минимум балл чегараси қўйилади. Яъни абитуриентлар билими орқали нафақат ўзгалар билан, энг аввало ўзи билан ҳам курашиши керак. Агар абитуриент минимум баллни тўплай олмаса, унда ҳаттоки квотада жой бўлса ҳам, у талабаликка қабул қилинмайди.

Жорий йилда ҳам минимум талаб худди аввалги йиллардагидек:

Тўлов-контракт учун — 56,7 балл;
Давлат гранти учун — 68 балл.

Бу нима дегани?
Супер-контрактга минимум баллнинг таъсири борми?
56,7 баллдан кам тўплаганлар энди ўқишга кира олмайдими?

Юқоридаги овозли хабарда буни тушунтиришга ҳаракат қилдим, вақтингизга рози бўласиз.

P.S.: 2021 йилда 320 минг (35,8%) абитуриент 56,7 балл тўплашни ҳам уддалай олмаган. Ростини айтсам, ёшларимизнинг минимум бални тўплай олмаслиги бизни хавотирга солиши керак. Аммо наилож, қозонда бори чўмичга чиқади.


@bagdod_city