Get Mystery Box with random crypto!

'Менинг юртим' телеканали раҳбарияти Фарғона вилоятида бўлиб, | Bagdod_city | Rasmiy kanal

"Менинг юртим" телеканали раҳбарияти Фарғона вилоятида бўлиб, "Ёш журналистлар" мактаби курсларини тамомлаган ўқувчиларга диплом топширдилар. Шу билан бирга, МУ5 телеканали Фарғона вилоят ҳудуди бўйлаб фаолият доирасини такомиллаштириш масалаларида журналист Воҳиджон Ғаниевга ҳудуд бошқарувини ишониб топширдилар. Эндиликда "Менинг Юртим" телеканали ижодий гуруҳини Фарғона вилояти бўйлаб махсус гуруҳи шакллантирилади. "-Менга катта масъулият юклатилди, ахолининг ижтимоий ҳаётини ёритиб боришда энди кенг кўламда ёрдамчи мухбирлар, ёш истеъдодлар билан ишлашни режа қиляпмиз. Умид қиламан, ёшларимиз, ёш журналистларимиз етишиб чиқишида қаттиқ бел боғлаймиз"-дейди В. Ғаниев.

Тумандошимизни бу жиддий ижодий йўлда табриклаймиз ва куч кувват тилаб қоламиз.
Бутун тумадошларимиз,
@Bagdod_City жамоси, ва каналимиз аъзолари номидан.

Бизни кузатиб боринг азизлар.
@Bagdod_City телеграм канали.