Get Mystery Box with random crypto!

Сўхда қурилаётган аэропорт 10 гектар ер майдонини эгаллайди В | Bagdod_city | Rasmiy kanal

Сўхда қурилаётган аэропорт 10 гектар ер майдонини эгаллайди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх туманига ташрифи доирасида туманда барпо этилаётган янги аэропорт қурилиш жараёнлари билан танишган.

Маълум қилинишича, Сўх тумани «Новобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган аэропорт майдони яқин 10 гектарни ташкил этади.

Президент қарори ижроси доирасида 6 ой ичида қуриб битказиладиган аэропорт орқали «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб этган ҳолда Сўхдан Фарғона ҳамда Қўқон йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилиши айтилмоқда.

Хамма Багдодликлар шу каналда сиз хам қўшилинг. @Bagdod_City