Get Mystery Box with random crypto!

СОДДАГИНА ХУЛОСАМ Фақат Ўзбекистон ё Россиядамас, ҳатто А | Аъзам ЎКТАМ шеърлари

СОДДАГИНА ХУЛОСАМ

Фақат Ўзбекистон ё Россиядамас,
ҳатто Америкада ҳам
Босқинчини севмас экан
Ерини севган одам.
Сотмас экан дўстларини
Элига куйган одам.
Камситмас экан элни
Тилини суйган одам.

Миллати йўқ бу туйғунинг,
тузуми ҳам йўқ экан.
Ёпиб бўлмас экан ҳеч қандай—
қизилми, қорами этаклар билан,
чарақлаб турган қуёшни.
Ҳамма тик кўтариб юраркан
Шартта тикиб қўйган нарсаси—бошни...
Аъзам ЎКТАМ