Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Мусофирлик аёл учун азобми? Албатта, азоб. Бу шунд | AYOLNING 41 OLAMI

#Мулоҳаза

Мусофирлик аёл учун азобми?

Албатта, азоб. Бу шундай хасратки, унга эркаклар зўрға дош беради. Четда юрган аёлни қора юмуш эмас, уй ва фарзанд соғинчи эзади.

Ёшлигининг энг гуллаган қисмини бировларнинг уйини тозалаб, ўзгаларнинг боласини боқиб ёки қарияларга қараб ўтказаётганини кўриб, эшитиб дилингиз оғрийди. Қалбингизда сиз яшаётган, сиз солиқ тўлаётган ҳукуматга нисбатан нафрат ва исёнлар уйғонади. Уйғонадию, шу заҳоти ўчади...

Аёлларга зарилми мусофирлик?

Йўқ! Улар зерикканидан ёки қизиққанидан бормайди уёқларга. Бунда ўз тан маҳрами деб қабул қилган эркакларнинг айби кўп. Эркакларга тузук иш йўқлиги ҳам яна муаммони ҳукумат шароит яратиб бермаётганига бориб тақалаверади.

Ундан ҳам ёмони бор!

Ишлашга кетиб, йиллаб қорасини кўрсатмайдиган эркакларнинг аёллари бор. Уларнинг ички кечинмаларини бир ўзлари, бир Яратган билади. "Эҳ аёл, пешонанг бунча шўр бўлмаса", дейсиз бундай аёлларнинг кўзига боқиб. Уларнинг изтироблари мусофир аёлникидан-да кўпроқ аслида.

Иссиқина кулбангизда, қаттиқ нон бўлса-да, суюқ шўрва бўлса-да эрингиз ва фарзандларингиз билан бирга, бир дастурхон атрофида ўтирганингизга шукр қилинг! Мусофирликни тақдир қилмаганига шукр қилинг!

Мусофир аёлларга эса Аллоҳнинг ўзи тўзим берсин...

@Ayolning_41_olami