Get Mystery Box with random crypto!

​​ ГЎШАНГАДА ТАЛОҚ ОЛГАН КЕЛИНЧАК. -Нафиса  ҳаммани  ҳавасида | ❤️Ayol mo'jiza❤️

​​ ГЎШАНГАДА ТАЛОҚ ОЛГАН КЕЛИНЧАК.

-Нафиса  ҳаммани  ҳавасидаги қиз бўлиб улғайди,мактабда  хам одобли намунали хулқи билан бошқалардан фарқли равишда ажралиб турарди.
-Мактабни битириб колежга топширди,тикувчилик сирларини  ўрганди, турли пишириқлар пишириб ,кундан кунга тўйларга буюртма ола бошлади,оилани эрка қизи бўлишига қарамай, жуда саранжон саришта қиз эди.Тўғриси ота-онаси, акасини фаҳри бўлган Нафисани туғилган кунига курсдошлари телефон совға қилишди,чунки Нафисани телефони йўқ эди хатто у бу матоҳга қизиқмасди ҳам зарур бўлганда акасини телефонидан қўнғироқ қиларди.Кейин дугоналари Нафисага интернетга киришни ўргатишди ,Нафиса интернет орқали янада кўпрок, пишириқлар пишириб,торт турларини ўрганган сари кундан кунга интернетга бўлган эҳтиёжи ортиб қўлидан телефон тушмайдиган бўлиб қолди.У интернетдан ўрганган пишириқларини дугоналарига мақтанар,ҳатто тез -тез дугоналарини чақириб ,уларга пишириқларини тортиқ қиларди. Энди дугоналари унга " Однокласс"ники сайтини очиб беришди Имо,Телеграмм ,Ватсапдан фойдаланиш йўлларини ўргатишди На уйда на кўчада бошидан рўмол тушмайдиган Нафиса бир иккита расмини  сайтга қўйди шундан кейин кундан кунга унга дўстлик таклиф қиладиганларни сони ортиб бораверди.Нафиса  «Илҳом» ники орқали бир йигит билан дўстлашиб гаплашиб турарди содда бу қиз ўшанда қаерданам билсинки суҳбатдоши  ғаламис бир шайтон эканини.Олти ой ўтди ,Илҳом Нафисадан доим расм юборишини сўрар;
-« -Қани энди хамма қизлар сиздек одобли бўлишса,ҳеч қачон бошингиздан рўмолингиз тушмас экан лекин мен сизни рўмолсиз сочингизни ёйиб тушган расмингизни кўргим келаяпти»,- деган алдов мақтовларига ишониб ҳар кун ҳар ҳил расм жўната бошлади .Илҳом Нафисани расмларидан чиройли алъбом тайёрлади.
Нафисани ота -онаси маслаҳатлашиб  келаётган совчиларни бирига розилик беришди.Йигит билан қиз учрашишди бир бирларига маъқул бўлиб тез орада тўйни бошлаб юборишди.Нафисани орзу ниятларини чек чегараси йўқ, эди.Ўзига чиройли келинлик либосларидан бир неча хил қилиб тикди. Қимматбаҳо мебеллар олиб бориб тўйдан аввал куёвни уйинга ясатиб келишди. Туйда куёв томон ҳам бўш келмай,қимматбаҳо ресторанлардан бирини танлашди  таниқли хонанда хизмат қилди Тўйи куни Нафисани чиройига чирой қўшилиб  орзуидаги маликага айланди-ю қолди,лекин негадир куёв болани кайфияти йўқ, гўёки у ўз тўйида худди   чўғ устида ўтиргандек эди... Сўзга чиққанлар икки ёшга бахт умр тилаб  тўлқинланиб гапиришганда ҳам,куёв ҳаёли паришон Нафиса секин туртиб қўйгандагина зўрға ўрнидан турарди.Туй тугади келин куёв ичкарига киргандан кейин,куёв Нафисага мен сен билан яшолмайман,- деди -Нафиса хеч нарсага тушунмай ,нега унда уйландингиз,мен ҳам сиз билан яшайман деб ўлиб турганим йўқ эди,деганини билади юзига келиб теккан тарсакидан кўзларини олови чиқиб кетди.
-Нафисани ҳазил аралаш бир оғиз гапирган гапи куёвни  телефонига келган Нафисани расмлари нотаниш шахс -Сен йигитмисан ўзи? Мендан қолган бир суюғоёққаш уйланяпсан ишонмасанг мана исботи деб Нафисани ярим яланғоч тушган расмларинини  кўрсатиб, Нафисани уриб хамма ерини кўкартириб эртаси куни кўч кўрони билан отасини уйига олиб келиб ташлаб кетишди. Нафиса  хар қанча уринмасин ўзини ҳақлигини, у йигитни танимаслигини исбот қила олмади.Бечора она бундай кўргулик, шармандаликни кўтара олмай мияга қон қуйилиб касалхонада оғир аҳволда  ётибти ,ака хамда отасини қадди букилди кўчага чиқолмай элга қўшилолмай қолишди.

Азиз қизларжон ! Менга бу воқеани Нафисани онаси ёки ўзи гапириб берганда балки ишонмаган бўлардим,минг афсуски яқин қўшниси бугун гапириб берди.Қизларжон кўзларингизни каттарок,очинглар "однокласс"никидаги хар қандай инсон билан дўстлашдим деб ўзингизга душман орттирманглар, хулоса сизлардан.
Рухсора Рахимова.
https://t.me/+SVeL4moqJtA4555G
Каналга кириш