Get Mystery Box with random crypto!

Мутлақо ҳеч қанақасига Сиз айбдор эмассиз! Ёшлигиздан бошлаб | Bir jamoamiz(Ayollar klubi)

Мутлақо ҳеч қанақасига Сиз айбдор эмассиз!

Ёшлигиздан бошлаб ота-онангиз илмсизлик орқали сизга нотўғри тарбия бериб яъни фарзандларини бир-биридан ажратиб арзимаган хатойингиз учун камситиб бошқалар билан солиштириб шахсий чегарангизни бузиб тарбия қилиб катталаган бўлса ва шу сабабли хозирги кунларни кураётган болсангиз СИЗ АЙБДОР ЭМАССИЗ!

Ўзингизни хоҳласангиз ҳам хоҳламасангиз ҳам айблаб тергаб ёмон кўриб ўзингиздан қониқмасдан жабрланувчи образида яшаб келаётган бўлсангиз бу учун ҳам СИЗ АЙБДОР ЭМАССИЗ!

Шахсий чегара қуриш нималигини билмасдан атрофдагилардан камситилиб сўкишларни эшитиб қўпол қилиб айтганда 1 тийинга қиммат аёл бўлиб хизматкор чўри унвонини олиб келаётган бўлсангиз СИЗ АЙБДОР ЭМАССИЗ!

Хоҳласангиз ҳам йўқ дея олмаётган бўлсангиз хоҳласангиз ҳам ўзингизни севолмаётган бўлсангиз хоҳламасангиз ҳам атрофдагилар учун яшаб келаётган бўлсангиз СИЗ АЙБДОР ЭМАССИЗ!

Эримни ва қайнонамни кўнглини олай деб эрталаб саҳар туриб ҳамир қориб нон ёпиб мол тагида юриб кирларни ювиб овқатларни қилиб касал бўлиб қолсангиз истмалаб юрган холатингизда ўтиб кетади деб бурнингизни тортиб уйдаги ҳамма ишларни қилиб юрсангизу лекин раҳмат боринга шукр деган оддий бир сўзни эшитолмаётган бўлсангиз бу учун ҳам СИЗ АЙБДОР ЭМАССИЗ!

Сизни юқоридаги барча оғриқлардан осон ва енгиллик билан халос бўлиб ҳақиқий аёлга айланишингизга сабаб бўладиган имкониятлар берилсаю бир нима баҳоналарни қилиб ҳозир мен бундан фойдалана олмайман десангиз СИЗ АЙБДОРСИЗ ва камситилишга лоиқсиз!

Хўш муаммони ечими қаерда?

Албатта муаммони ечими аслида ўзимизда.