Get Mystery Box with random crypto!

ИНСОН АСЛАН (МОҲИЯТАН) РУҲДИР Руҳ учун 'ёш' деган (ўткинчи) х | Bir jamoamiz(Ayollar klubi)

ИНСОН АСЛАН (МОҲИЯТАН) РУҲДИР

Руҳ учун "ёш" деган (ўткинчи) хосса йўқ, ёш дунёвийликка оид хоссалардан бири холос.

Инсон руҳи учун "жинс" деган сифат йўқ, жинс дунёвий(жисмоний)ликка тааллуқли хоссадир, бу хосса инсонга дунёда муайян вазифани бажариши учун керак холос.

Инсон руҳи учун "ижтимоий мавқеъ" (шон, шуҳрат, шараф, амал, мартаба ёки буларнинг акси бўлган холлар) йўқ. Хатто тажриба, малака, тақдир ҳам йўқ - булар дунёга келувчи инсон учун миллиардларча имконий ходисалар орасидаги майда халқачалар холос.

Инсон руҳи учун ўз шахси ҳақидаги ўз фикрининг ҳам, бошқаларнинг у ҳақидаги фикрларининг ҳам аҳамияти йўқ.

ИНСОН, ЎЗЛИГИНГНИ БИЛ, СЕН МОҲИЯТАН РУҲДИРСАН !!!
МОҲИЯТ - БУ МОДДИЯТДАН МУСАФФО БОРЛИҚ, ЭНГ ЮКСАК ОНГ (ҲИКМАТ, ҲАҚ) ВА БЕМИННАТ ИШҚ (МЕҲР) ЗАВҚИДИР !!!