Get Mystery Box with random crypto!

Янги ой ёки янги йил кирганда ўқиладиган дуо Азиз мусулмо | Ayollar madrasasi - Abdulhadiy Domla darslari

Янги ой ёки янги йил кирганда ўқиладиган дуо

Азиз мусулмонлар!

Бугун 1-Муҳаррам, янги 1444 ҳ йил кириб келди.

Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу саҳобалар ҳаётига оид ибратли бир гўзал анъана ҳақида хабар бериб дейди:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари янги ой ёки янги йил кирганда мана бу дуони худди Қуръонни ўргангандек ўрганиб ўқир эдилар:

Аллоҳумма, адхилҳу алайна биламни вал ийман,
вассаламати вал ислам,
валживарим минашшайтон,
ва ризваним минарроҳман.

Илоҳо, бу янги ой (бу янги йил) барчамизга тинч-омонлик ва иймон билан кириб келсин.
Сиҳат-саломатлик ва Ислом билан ташриф буюрсин.
Илоҳо, бу ой ва бу йил барчамизни шайтон шарридан сақланган, Раҳмон розилигига еткаргин».

Байҳақий معجم الصحابة китобида саҳиҳ санад билан ривоят қилган.



Абдуллоҳ ибн Ҳишом кичик саҳобалардан.
Бир кун шу кичкина Абдуллоҳни бобоси қўлидан етаклаб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келиб:

— Ё Росулуллоҳ, шунга байъат қилинг, — дейди.

— Бу ҳали ёш, — деб онҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам боланинг бошини силаб, дуо қилиб қўядилар.

Абдуллоҳ бозорга бориб ўзига озиқ-овқат олаётганда Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо «Бизни ҳам шерик қилинг, бизга ҳам қўшиб олинг, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳаққингизга дуо қилиб, барака тилаганлар», дер эдилар.

Бу қисса Бухорий Саҳиҳида келган.

Илоҳо, бу ой ва бу йилни барчамиз учун тинч-омонлик, осойишталик, иймон-ислом, сиҳат-саломатлик ойи қилгин.
Бу йилларда барчамизни шайтоннинг шарридан, иблиснинг макридан Ўзинг асрагин. Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ айла.

Аллоҳумма амийн, ё Роббалаламийн.

Жалол Иброҳим.

"IslomYoʻli" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••

Youtube | Facebook | Telegram | TikTok